Табиатнинг мусаффолиги кўкаламзорлаштириш билан. Атроф-муҳитнинг тозалиги ва гўзаллиги кўзларни қувнатади, дилларни яйратади. Нафосатга ошно қалбларда бунёдкорлик, яратувчанлик кайфияти ҳукмрон бўлади.
Шундай экан, дарахтнинг инсон ҳаётидаги ўрни киши умрининг давомийлиги, боқийлигига ҳам дахлдордир.
Юртимиз бўйлаб турли корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида ўтказилаётган «Яшил макон» дастури сабаб барча ҳудудларда кўчат экиш, ерга ниҳол қадаш яхши урфга айланди.
Бухоро вилоятининг Олот туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг баҳорги мавсуми бошланди. Ҳудудларда дарахт ўтқазиб, боғ яратиш ишларига шижоат билан киришилди.
Наврўз умумхалқ байрами шукуҳи кезиб юрган айни кезларда туманимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасидаги ишлар авж олмоқда. «Бўстон», «Арабхона», «Наврўз», «Ғанчи» «Чандир», «Усмоншайх» маҳалла фуқаролар йиғинларидан ўтувчи «М37» магистраль йўли ёқасидаги ерларга минг тупдан ортиқ манзарали дарахтлар, тут кўчатлари ҳамда мевали дарахт ниҳоллари экилди.
Кўчатларни экишда мутахассис тавсияси, фикри, тажрибали боғбонлар тавсияларига амал қилинди. Ниҳолларнинг келгуси тақдири, уларни парвариш қилиб, қад ростлаши борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Ҳашар ишларида сектор раҳбарларидан тортиб, маҳалладаги ёшу кекса бирдек иштирок этмоқда. Шу билан бирга, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллалар еттилиги, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳам ўз ҳиссасини қўшяпти.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир. Мақсад табиатимиз гўзаллигини, чор атроф кўкаламзор бўлишини таъминлашдир.
Омонжон АТОҚОВ,
ЎЭП Олот туман кенгаши раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил