Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш, ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муносиб жавобгарлик чораларини белгилаш ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Хусусан, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, уларни ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, олиб чиқиш, ўтказиш ёки олиб кириш учун амалда белгиланган жавобгарлик санкциялари кучайтирилмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада ички ишлар органларининг профилактика инспекторларига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий баённомаларни расмийлаштириш ваколати берилиши кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлашга, жамоат тартибини сақлашга, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи партия дастурий мақсади ва электорат манфатларига тўла мос экани қайд этилди.
Муҳокамалар якунида бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил