Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилБугун ер юзида қарийб 1,1 миллиард киши турли даражадаги сув танқислигидан азият чекмоқда. Глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги 50-60 йил давомида биргина Марказий Осиёда музликлар майдони таҳминан 30 фоизга қисқарган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон «Сув стресси»дан азият чекаётган давлатлар рейтингида 164 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллаган. Бу «юқори даражада сув танқислигига учраган» давлатлар қаторидамиз деганидир.
Мана шундай шароитда мавжуд сув манбаларидан, жумладан қор ва ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш энг мақбул ечимлардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда ёғингарчиликнинг ўртача йиллик ҳажми 186 мм.ни, хусусан, мамлакатнинг адир ва тоғолди қисмларида 300-550 мм.ни ташкил этади. Тоғли ҳудудларда эса янада юқори – 800-900 мм.гача етиб, 70-90 кунгача ёғингарчилик кузатилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 квадрат метр том сатҳидан ўрта ҳисобда 186 литрга тенг ёмғир сувини тўплаш мумкин.
Ёмғир сувидан фойдаланиб, бир киши кунига ўртача 71 литргача ичимлик сувни тежаши мумкин.
Айни вақтда юртимизда бир кишининг кунлик ўртача сув сарфи 130 литрни ташкил этади. Агар биз ҳозир тоза ичимлик сув сарфлаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, маиший, уй-хўжалиги, автомобилларни ювиш кабилар ёғингарчилик суви ҳисобидан бўлса, мамлакат бўйича сезиларли миқдорда тоза ичимлик сув тежалади.
Мисол учун, Туркияда 2 минг квадрат метрдан ортиқ кўп қаватли уйлар ҳамда янги қурилаётган биноларда ёмғир сувини йиғиш тартиби белгиланган. Германиянинг Франкфурт аэропортида йиғилган ёмғир суви аэропортнинг кўкаламзорлаштирилган ҳудудларининг 60 фоизини суғориш ва техник сув ўрнини қоплаш имконини беради. Австралияда ёмғир суви шаҳарларда 9 фоиз, шаҳардан ташқарида 63 фоиз сувга бўлган талабни қондиради.
Ёмғир сувларини тўплаш одамларнинг сувга бўлган муносабатини ўзгартиради. Ҳар бир юртдошимиз йиғилган сувни тежашга ҳаракат қилса, миллионлаб кубометр беҳуда йўқотилаётган қимматбаҳо ресурс тежалади.
Шу боис, Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда ёмғир сувларидан фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича дастур қабул қилишни таклиф этади. Партиямиз бу борадаги таклифларини ишлаб чиқиб, Ҳукуматга тақдим этади.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши Матбуот хизмати
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил