Табиат      Бош саҳифа

«25 март – Ер соати»

Ер соати ёввойи табиат умумжаҳон фонди томонидан глобал миқёсда ўтказиладиган тадбир. Ушбу тадбир биринчи бўлиб 2007 йил Австралияда ташкил этилган. Ҳар йили март ойининг охирги шанбасида ўтадиган тадбирда чироқлар бир соатга ўчирилади. Шаҳарларнинг асосий чироқлари бундан мустасно. Тадбирдан кўзланган мақсад энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътиборни жалб қилишдан иборат.

«25 март – Ер соати»

Юртимизда ҳам 25 март куни «Ер соати» тадбири бўлиб ўтди ва барча давлат ташкилотларида бир соатга электр энергияси ўчирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси барча юртдошларимизни ушбу акцияда фаол иштирок этишга ва электр энергиясини бир соатга ўчиришга чақирди. Зеро, мана шу бир соатда жуда катта табиий ресурсларнинг тежалишига ҳисса қўшган бўламиз.

Чақириққа лаббай деган ҳолда Ўзбекистон Экологик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги 186-сонли ўрта таълим мактабида экологик акция ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси «Аёллар қаноти» аъзолари, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги вакиллари, «Кўкча дарвоза» МФЙ раиси ва фаоллари, мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Экопартия Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Саидрасул Расулев мактабда соат 11:00 дан 12:00 га қадар чироқларни тармоқдан узиб, мактаб ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш таклифини бериб, барчани мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чорлади. «Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз» – дея таъкидлаб ўтди С.Расулев.

Мактаб ҳовлисига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

ЎЭП Тошкент шаҳар Кенгаши




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар