Етти кун      Бош саҳифа

Партия ташкилотларида нима гап?

Ўзбекистон Экологик партияси ҳафта давомида доимгидек қизғин иш фаолиятини олиб борди. Энг долзарб экологик мавзуларда давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, ёшлар билан учрашувлар-у, депутатларнинг аҳоли мурожаатларини ўрганишлари шулар жумласидандир. Партия масъуллари томонидан жамоатчилик назорати тадбирлари, экорейдлар ўтказилиб, бир қанча қонунбузарликларнинг олди олинди.

Партия ташкилотларида  нима гап?

6 мингга яқин кўчат ўтқазилди

Бухоро туманининг Бухоро шаҳрига ёндош «Боғидашт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ажратилган 40 гектар майдонда барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон боғи» ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбири ташкил этилди.

Кўчат ўтқазиш жараёни даставвал, фолклор жамоалар чиқишлари, дорбозларнинг дор ўйинлари билан бошланиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Шундан сўнг, атроф-муҳит муҳофазаси йўлида, ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси, депутатлари, ходимлари, фаол аъзолари ҳам ушбу хайрли ишда ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда мевали ва манзарали дарахт ниҳолларини ерга қадашди.

22 март – Бутунжаҳон сув ресурслари куни

БМТнинг 1992 йилда Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган конференсиясида «Бутунжаҳон сув куни»ни кенг нишонлаш тўғрисидаги ғоя илгари сурилган. 1992 йил 22 декабрда эса БМТ Бош Ассамблеясининг ҳар йили 22 мартни «Бутунжаҳон сув куни» сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Ушбу сана муносабати билан Қашқадарё соҳилида катта тадбир ташкил этилди. «Сув текин эмас» шиори остида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, ННТ «Ирригатор ва мелиораторлар» вилоят ассоциацияси ҳамкорлигида ўтган тадбир таассуротларга бой бўлди.

Тадбирда сув хўжалиги соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган фидойи инсонлар, сувчилар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари талабалари, Экопартия фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик, бу борада амалга оширилаётган ишлар, соҳада илмий изланиш­лар ва тадқиқотлар, инновациялар ҳамда кадрлар тайёрлаш масалалари борасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот беришди.

Бутун, жаҳон сув ресурслари кунининг асосий вазифалари аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш бўйича тегишли чоралар қабул қилинишини рағбатлантириш, аҳолини сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва сақлашнинг муҳимлиги тўғрисида хабардор қилишдан иборат.

Тадбирда вилоят партия кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Носир Халимов сўзга чиқиб, сув ресурсларининг атроф-муҳит ва жамият тараққиёти учун аҳамияти ҳақида тўхталди. Шундан сўнг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтининг бир гуруҳ фаол талабаларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Худду шу каби тадбир Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар кенгаши томонидан Марғилон шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1- жамоат саломатлиги тиббиёт техникумида ҳам ташкил этилди. Унда Экопартия Марғилон шаҳар кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутати Матлубахон Абдураҳмонова талаба ёшларга сув ресурсларини асраш, сувни эъзоз­лаш, унинг исрофига йўл қўймаслик, ҳар томчисидан оқилона фойдаланиш зарурлиги, ҳудудларда сув сарфини камайтириш, тоза ичимлик сувни эҳтиётлаб ишлатиш, уни келгуси авлодларга етказиш долзарб масала эканини таъкидлаб ўтди.

 

Маҳалламга 10 туп дарахт – менинг туҳфам

Боғот туман партия ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов, партия фаоллари, табиатсевар фуқаролар иштирокида тумандаги «Найман» МФЙ ҳудудига Умуммиллий ҳашар доирасида «Маҳалламга 10 туп дарахт менинг туҳфам» чақириғи остида кўчат экиш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилди. Ҳашарда мазкур маҳалла фуқаролари, партия фаоллари қум барханларида 100 тупдан зиёд саксовул, қандим, черкиз каби қум-чўл ўсимликлари кўчатларини экдилар.




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔22

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔25

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 22    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 23    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 25    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар