Қуйи Амударё минтақаси ширинмияга бой саналади. Бу ўта фойдали ўсимликнинг ариқ ва зовур бўйлари ёки ўзлаштирилмаган ерларда бўй чўзиб ўсиб ётганини кўришингиз мумкин.
Ўзининг ям-яшиллиги билан бу ажойиб ўсимлик кунлар сал илиши билан кўкариб чиқиб, то кеч кузаккача чор атрофга гўзал тус бағишлаб туради. Унинг устки қисми чорва учун тўйимли озуқа саналади. Кексаларимиз айтишича, ширинмия еган қўй, эчки ва бузоқлар тез ва соғлом етилар экан. Ширинмия туфайли сигирнинг сути ва айрони жуда шифобахш бўлиши ҳақида кўп гапиришади. Ҳақиқатан ҳам, бу ўсимликнинг турган битгани шифо, дармондори.
Қадимда ширинмияни ўриб қуритиб, кейин уни қиш бўйи томорқага кўмиб чиқишган. Айримлар эса шоли экиш олдидан ботқоқ қилинган ерга ширинмияни тепкилаб кўмишарди. Бундай ерда етиштирилган гуручнинг мазаси ва сифатида жуда яхши бўлган – ҳар бир дон инжудай ярқираб чиққан.
Айтишларича, бундай ҳолда у ерга аммоний фосфор кимёвий ўғитидан ҳам юқори даражада куч бағишлар экан.
Ширинмиянинг илдизи эса табобатда «Амударё женшени» деб қадрланиб келингани кўпчиликка сир эмас. Ўтмишда ота-боболаримиз бир ҳовуч қуритилган илдизни озроқ сув билан қайнатиб, ҳосил бўлган қуюқ ширани махсус идишларга солиб олиб қўйишган. «Бўён тарёки» деб аталган бундай восита ошқозон-ичак ва шамоллаш касалликларида дори сифатида қўлланилган.
Жаҳон тиббиётида ҳам ширинмия илдизидан ўта фойдали дори-дармонлар ишлаб чиқарилади. Айниқса, ширинмия томиридан тайёрланган дори воситалари ўта сифатли бўлиши таъкидланади. Буни яхши англаб етган кунчиқар мамлакатлари фармацевтика корхоналари Қорақалпоғистон ва Хоразмдан тонналаб ширинмия илдизларини сотиб олишмоқда.
Кейинги йилларда хорижга бу сермаҳсул ўсимлик томирларини сотувчи тадбиркорлар ҳам кўпайиб қолди. Улар эртаю кеч ариқ ва зовурлар рошларини экскаваторларда ковлаб, ширинмия илдизини йиғишади.
Кейин эса тўпланган илдизларни ўз корхоналарига олиб боришиб, ювиб тозалаб, хорижга жўнатишади. Экспорт, албатта, қонуний. Бунга ҳеч қандай гап топиб бўлмайди. Бироқ шу ўринда ширинмияфурушлик натижасида келиб чиқадиган муаммолар борасида ҳеч ким бош қотирмаётгани ташвишланарли. Чунки бу серхосият ўсимлик биринчи навбатда ерости сизот сувларини тартибга солиб туриши ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Қолаверса, тинимсиз ковланиш натижасида ариқ-зовурларнинг рош ва дамбалар мустаҳкамлигига путур етиши ҳам мумкин.
Мўмай даромад эвазига унинг илдизини пала-партиш ковлаб олиш табиатнинг ана шу бебаҳо неъматига жиддий зиён келтиради. Ваҳоланки, ковланган ҳудудлар тап-тақир майдонга айланиб қолмоқда. Чунки бу ноёб ўсимликнинг илдизи шифобахш бўлгани учун, бутунлай ковлаб олиняпти. Бу ерларда яна ширинмияни кўпайтириш чоралари ҳақида эса илдизфурушлар бош қотириб ҳам кўришмайди. Бу ҳақда масъуллар жиддий ўйлаб кўриш мавриди келди, деб ўйлайман.
Эрпўлат БАХТ
Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?
🕔15:09, 23.07.2026
✔5
XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.
Батафсил
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔45
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔41
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил