Охирги йилларда жаҳонда сув ресурсларини рационал бошқариш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш дунё мамлакатларининг барқарор иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи масалалардан бирига айланган. Аҳоли сони ўсиб, глобал иқлим ўзгаришлари ёғинлар миқдорига кескин таъсир кўрсатаётган бугунги шароитда сувга бўлган талаб тобора ортмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси фаолларининг Янги аср университети талаба ёшлари билан ўтказган давра суҳбати ана шундай долзарб мавзуда бўлди.
Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Ботир Матмуратов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларга атроф-муҳит муҳофазаси, бугунги кундаги энг оғир экологик муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида атрофлича гапириб беришди.
– Бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали биз ҳар бир инсонда табиий ресурсларга тўғри муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантира олсак, она табиатни мусаффо сақлаш ҳамда ундаги неъматлардан оқилона фойдаланиш борасида мақсадга эришган бўламиз, – деди сенатор Ботир Матмуратов.
Тадбир якунида меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан биргаликда университет ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазишди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил