Етти кун      Бош саҳифа

Она табиатни асраб-авайлаш – муқаддас бурч

Янгиланиш ва яшариш, меҳр-мурувват ва эзгулик айёми – Наврўз юртимизнинг барча ҳудудларида кўтаринкилик билан кенг нишонланди. Истироҳат боғларида, дала-ю қирларда сайллар ташкил этилди, баҳорий таомлар тайёрланиб, ёши улуғ кексалар ҳолидан хабар олинди.

Она табиатни асраб-авайлаш –  муқаддас  бурч

Давлатимиз раҳбари Наврўз умумхалқ байрамига бағиш­ланган тантанали маросимдаги нутқида халқимизни шарқона янги йил билан самимий муборакбод этиш билан бир қаторда, «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» деган эзгу ғоя атрофида бирлашган олижаноб халқимизнинг меҳнати билан мамлакатимизда барпо этилаётган объектлар, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳам алоҳида қайд этилди.

Юртбошимиз атроф-муҳит, экология масалаларига тўхталиб, «Наврўзи олам бизни бутун борлиқни, авваламбор, ер ва сув, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, соф ҳавони асраб-авайлаб, она табиатга меҳрибон фарзанд бўлиб яшашга даъват этади. Ана шундай эзгу чорловга жавобан бугунги кунда юртимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда, Наврўз ҳашарлари ўтказилмоқда. Жумладан, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида миллионлаб мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда, янги боғу роғлар барпо этилмоқда», – дея урғу берди.

Шу ўринда Президентимиз анъаналарга содиқ қолган ҳолда шахсий намуна сифатида кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ташкил этилаётган «Ёшлар боғи»да дарахт экиш тадбирида иштирок этганини алоҳида қайд этиш лозим.

Зеро, бугунги глобал иқлим ўзгаришлари шароитида азалий анъаналаримиз ва қадриятларимиз асосида яшилликни кўпайтириш, дарахт ва бута кўчатларини экиш орқалигина мусаффо табиатни келажак авлодга етказишимиз мумкин. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш ва республикада 444 та яшил боғлар барпо этиш белгиланган.

Кўкка бўй чўзиб турган салобатли дов-дарахтлар, кўкаламзор жойлар кўзни яшнатиши баробарида ҳаво мусаффолигини ҳам таъминлайди. Табиий дренаж ҳисобланган кўп йиллик дарахтларнинг экилиши ҳудуддаги микроиқлимни юмшатади. Кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни, айниқса, шаҳар ва автомобиль йўллари четида яшил ҳудудларни кенгайтириш атмосферага ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтиради. Борлиқнинг яшилликка бурканиши аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий омилларидан биридир.

Шундай экан, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик тимсоли сифатида мамлакатимиз ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирларида фаол иштирок этишимиз мақсадга мувофиқ. Шу орқали Янги Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёти учун ҳисса қўшган, муқаддас бурчимизни бажарган бўламиз.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари, Ўзбекистон

Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экологик заковат синови

Экологик заковат синови

🕔10:52, 11.09.2025 ✔7

«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Батафсил
Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

🕔10:51, 11.09.2025 ✔3

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

Батафсил
Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

🕔10:51, 11.09.2025 ✔4

Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик заковат синови

    Экологик заковат синови

    «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    ✔ 7    🕔 10:52, 11.09.2025
  • Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

    ✔ 3    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

    ✔ 4    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Наманганда чиқинди полигонларининг  санитария ҳолати қониқарлими?

    Наманганда чиқинди полигонларининг санитария ҳолати қониқарлими?

    ЎЭП Наманган вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

    ✔ 3    🕔 10:50, 11.09.2025
  • Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

    ✔ 23    🕔 09:02, 08.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар