Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги «Mirzacho‘l Agroklaster group» МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводидан атмосферага чанг чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида вилоят Экология бошқармаси томонидан мазкур тадбиркорлик субъектига мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича жорий йил январда икки марта ҳамда 29 март куни 01/17-24-сонли огоҳлантириш хатлари берилгани маълум бўлди.
Шундан келиб чиқиб, МЧЖ раҳбарига нисбатан МЖТКнинг 197-6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига юборилган.
Суд қарорига асосан корхона раҳбарига БҲМнинг 3 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил