Табиат      Бош саҳифа

Осмонда учади, аммо ерни ҳимоя қилади

Орнитологларнинг огоҳлантиришича, агар ерда қушлар йўқ бўлиб кетса, экологик фалокат юз беради.

Осмонда учади, аммо ерни  ҳимоя қилади

Яъни ўсимликларни чанглатиш ва ҳашаротлар кўпайишининг олдини олиш борасида чек-чегарасиз муаммолар юзага келади. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, қушлар табиатдаги олтин мувозанатнинг муҳим бўғинидир.

Шунинг учун ҳам қушларнинг ҳуқуқлари алоҳида Конвенция билан муҳофаза қилинади. 1906 йил 1 апрелда қушларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция имзоланган. Бу дунё миқёсида қабул қилинган дастлабки экологик ҳужжатлардан бири. Шундан бери кўпгина мамлакатларда экологик жамоатчилик ва аҳоли томонидан 1 апрель санаси Халқаро қушлар куни сифатида нишонланади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда қушларни муҳофаза қилиш масаласи долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб улгурган. Дунёда 10 мингга яқин қуш турларидан 1 минг 200 дан ортиғи ёки қушларнинг ҳар саккизинчи тури Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил рўйхати»га киритилган.

Бугун шаҳарсозлик жараёнининг жадаллашиши туфайли миллионлаб дарахтлар кесиб ташланмоқда. Оқибатда қушлар макон қурадиган масканлар сони камайиб, уларнинг йўқолиб кетиш хавфи ортмоқда.

 

Экопартия – қушлар ҳимоячиси

Табиат мувозанатини таъминлаб турувчи қушларни ҳимоя қилиш учун бугун кўпроқ тарғибот ишларини олиб бориш, ёш авлодга қушларнинг аҳамияти, уларни асраб-авайлаш борасида доимий тушунчалар бериб бориш зарур.

Халқаро қушлар куни муносабати билан Ўзбекис­тон Экологик партияси ташкилотлари томонидан жойларда турли тарғибот тадбирлари ўтказилди. Масалан, Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир туман партия ташкилоти томонидан туманнинг 293-сонли мактабида «Қушлар табиатнинг ажралмас бўлагидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партиядан Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Н.Тожибоева ҳамда туман партия ташкилоти кенгаши раиси Д.Мавлянова ўқувчиларга қушларнинг табиатда тутган ўрни ва аҳамияти борасида батафсил сўзлаб беришди.

Шунингдек, Андижон туман ва Хонобод шаҳар кенгаши раислари томонидан ҳам ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Экологик партияси Жалақудуқ туман кенгаши раиси Гулшаной Қосимова томонидан тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Қушлар бизнинг дўстимиз» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ўқувчилар ўзлари ясаган уйчаларни, мактабдаги дарахтларга боғлаб, қушларнинг хавфсизлигига ҳисса қўшдилар.

Бу борада ЎЭП Андижон вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Қушлар – ёш эколог сардорлар ҳимоясида» лойиҳаси алоҳида диққатга сазовор.

Андижон шаҳридаги Экопаркда ёш эколог сардорлар қушлар учун инлар ясаб, қулай жойларга ўрнатишди. Эндиликда сардорлар бу жойга келиб, қушларни парвариш қилиб кетишади.

Тадбирлар давомида ёшларга табиатда ҳар бир қушнинг ўрни ва аҳамияти борлиги, уларни асраб-­авайлаш зарурлиги, қушлар инсонларга нафақат дўст, атроф-оламни ҳашаротлардан тозаловчи табиат санитарлари экани ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Ўтказилган тадбирлардан шуни англаш мумкинки, ёшлар табиатга, табиатнинг бир бўлаги ҳисобланмиш қушлар тақдирига бефарқ эмас. Бу жараёнларда кўнгилли ёшлар ҳам фаол қатнашгани сўзимизни яна бир бор тасдиқлайди.




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔5

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 5    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар