Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
Унда прокуратура ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла аҳолиси фаол иштирок этди.
Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев кўчат экишнинг агротехник қоидалари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб, атмосфера ҳавосини яхшилашда ҳар бир туп дарахтнинг нечоғли зарурлиги ҳақида тўхталди.
Акция давомида 1000 тупга яқин мевали дарахт кўчатлари экилди ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш ишларини ўз вақтида олиб бориш бўйича масъуллар белгиланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил