Табиат      Бош саҳифа

Қушлар саноғи ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.

Қушлар саноғи  ўтказилди

Айниқса, Орол денгизига яқин ҳудудларда бир-биридан ажойиб ноёб турларни учратиш мумкин. Уларни кўриб «Қизил китоб»га киритилган жонворларни янада асраб-­авайлаш ва кўпайтириш инсониятнинг она табиат олдидаги унутилмас бурчи эканини англаймиз.

Яқинда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти «Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи илмий ходимлари томонидан баҳорги қушлар саноғи ўтказилди.

Мазкур Миллий табиат боғи қушлар дунёсига жуда бой ҳудуд. Шунингдек, Оролбўйи минтақасидаги Сариқамиш кўли миграция даврида учиб келувчи ва учиб кетувчи қушлар турларининг йиғиладиган асосий маскани ҳисоб­ланади. Бу ерларда олиб борилган баҳорги қушлар саноғида Ўзбекис­тон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган кўплаб қушлар рўйхатга олинди. Бургутларнинг ҳар хил турлари, оқ қушлар, йўрға тувалоқ, саққоқушлар каби ноёб қанотлиларнинг ҳаёти мутахассислар томонидан кузатилиб, ўрганиш ишлари мунтазам равишда олиб боримоқда.

Мутахассислар томонидан куз ва баҳор мавсумида ўтказиладиган қушлар саноғи уларнинг муҳофазасига қаратилган муҳим ва самарали тадбирдир. Унда илмий ходимлар, ёш тадқиқотчилар, табиатшунос ва оронтологларнинг иштирок этиши эса, муҳофаза ва ўрганиш ишларининг изчиллигини таъминлайди.

 

Элмира

Халимметова,

«Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар