Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил«Табиат мадҳияси» мусиқа ва матни учун танлов эълон қилинди. Якуний натижалар 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан эълон қилинади.
Танлов ташаббускорлари ким?
Танлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилмоқда.
Кимлар қатнашиши мумкин?
Танловда республикамиздаги барча олий таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар талабалари ҳамда умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Талаблар
Танловга юборилаётган ижодий ишлар экология, атроф-муҳит ва унинг тозалиги, экологиянинг энг долзарб муаммолари ҳамда унинг ечимларига бағишланган бўлиши лозим. Танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар профессионал ва ҳаваскор қатнашувчиларга ажратилади.
Баҳолаш тартиби
Ижодий ишларни баҳолашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади:
шеър ва мусиқанинг танлов йўналишига мослиги;
мавзунинг долзарблиги ва илмий асосланганлиги;
матннинг мантиқий тузилиши, маълумот, муаллиф позициясининг мавжудлиги;
саводхонлик, лексик бойлик, талаффуз;
ижодкорлик (янгилик, шеър ва мусиқа мавзусининг ўзига хослиги).
Ижодий ишлар қачонгача қабул қилинади?
Ижодий ишлар 15 майга қадар Экология вазирлигининг info@eco.gov.uz
электрон манзили орқали қабул қилинади. Танловга топширилаётган аризаларга иштирокчиларнинг ижодий ишлари бириктирилиши лозим.
Якуний натижалар 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан эълон қилинади. Ғолиблар диплом, статуетка ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил