Чиқиндиларни бошқариш соҳаси ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолиятига тегишли аниқ масалалар юзасидан таклифлар, шикоятлар, мурожаатлар учун янги тизим ишга туширилди.
Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда мазкур вазирлик ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика марказининг 12 05 ҳамда 12 75 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш орқали фуқаролар ўзларини қийнаётган чиқиндилар билан боғлиқ масалаларга ечим топиш имконига эга бўлади.
Фуқаролар 12 05 рақамли «Call-марказ»га қуйидаги ҳолатлар бўйича талаб, таклиф ва шикоятларини қолдиришлари мумкин:
турар жойлардан маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаганлик ҳолати;
чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун тўлов масалаларида юзага келадиган ҳолатлар;
қурилиш чиқиндиларининг олиб кетилиши билан боғлиқ ҳолатлар;
нореал қарздорликларга аниқлик киритиш каби масалалар бўйича мурожаат қилиш мумкин.
Шунингдек, 12 75 рақамли «Call-марказ»га боғланиш орқали:
санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази фаолияти;
юридик шахслар томонидан чиқиндиларни олиб кетиш учун шартномалар тузиш ҳолатлари;
тизимдаги филиаллар фаолияти ҳақидаги мурожаатлар тақдим этилиши мумкин.
12 05 ҳамда 12 75 рақамлари орқали қолдирилган мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан республиканинг исталган ҳудудида мавжуд бўлган чиқинди билан боғлиқ ҳолатларда барча телефон мосламаларидан қисқа 12 05 рақамини териш орқали қўнғироқ қилинади.
Қўнғироқ қилиш ва мурожаат этишда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя этиш лозим:
жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг исм-шарифи (исми, фамилияси, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар берилиши керак;
юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим;
жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи кўрсатилган, шунингдек, мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни 38-моддасига асосан мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддасига кўра, ёлғон маълумот, яъни қонунбузарлик тўғрисида била туриб ёлғон хабар етказиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил