Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан Мирзачўл туманидаги «Mirzacho‘l Agroklaster group» МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводи ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ чанг чиқарилаётганлиги аниқланди.
Маълумот учун, бунга қадар мазкур тадбиркорлик субъекти атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик бўйича уч марта – 2024 йил 26 январь, 30 январь ва 29 март кунлари огоҳлантирилган. Шунга қарамасдан, камчилик бартараф этилмаган.
Ҳолат юзасидан корхона раҳбари Н.С.га нисбатан МЖтК 6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани судига юборилди. Суднинг тегишли қарорига асосан корхона раҳбарига БҲМнинг уч баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Шунингдек, корхона фаолиятини тўхтатиш учун ҳужжатлар Мирзачўл туман судига юборилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил