Буюк Британияда илк марта ВИЧ-инфекцияси (ОИВ) билан касалланган катта ёшдаги беморнинг соғайиши қайд этилди. Оксфорд ва Кембриж университетлари, шунингдек, Лондон университети ва Қироллик коллежлари шифокорларининг оламшумул кашфиёти тўғрисида «The Sunday Times» газетаси мақола чоп этган.
XX аср вабосидан 44 ёшли британиялик бемор соғайди. У вирусга қарши махсус терапиядан муваффақиятли ўтган 50 кишидан бири ҳисобланади.
Олимларнинг сўзларига қараганда, янги усул ОИВни нафақат вирус энг фаол бўлган ҳудудларда, балки бутун организм бўйлаб топиш ва йўқ қилиш имконини беради. Аммо тадқиқотчилар вирус устидан тўлақонли ғалаба қозонилди, дейишга ҳали эрталигини айтмоқда. Агар бемор қони вирусдан бутунлай «тоза» чиқса, у ҳолда бу ВИЧ-инфекциядан илк шифо топиш ҳолати бўлади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил