Шу кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари қизғин давом этмоқда. Нарпай туманида ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаётир. Белгиланган ҳудудларда «Ҳокимлик боғи», «Нуронийлар боғи», «Ёшлар боғи» барпо этилиб, автомобиль йўллари бўйларида «Яшил белбоғ»лар яратилмоқда.
Лекин экилаётган кўчатларнинг парвариши ва суғориш тизимларига ҳам эътибор қаратиляптими? Айни шу ишларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мунтазам мониторинглар олиб борилмоқда.
«Оқтош – Мирбозор» автомобиль йўли бўйида экилган кўчатлар ҳолати ўрганилганда «Саломатлик йўлаги» ҳудудига экилган манзарали дарахт кўчатларининг кўпчилиги қуриш ҳолатига келгани, суғориш тизими яратилмагани аниқланди.
Мазкур ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, туман «Йўл кўкалам» ДУК, туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман экология бўлими ходимларига таклиф ва тавсиялар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил