Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил«Бизнинг она заминдан бошқа борадиган жойимиз, ўзга бошпанамиз йўқ! Ер – бизнинг ягона уйимиз ва биз ундаги муаммолардан қочиб-қутилиб, бошқа ҳеч қаёққа етиб бора олмаймиз. Шундай экан, ҳар бир шахс, шу сайёрада яшовчи ҳар бир одам замин учун нимадир қилишга ҳаракат қилиши лозим...»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экопартия фракцияси аъзоси Муқаддас Тиркашеванинг 22 апрель – Бутунжаҳон ер куни муносабати билан ўтказилган тадбирда айтган бу фикрлари ёшларга яхши таъсир ўтказгани аниқ. Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 353-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан «Ер – бизнинг уйимиз!» мавзуида маданий-маърифий тадбир ҳамда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад табиатга озор бремаслик, унинг табиий бойликларидан ва неъматларидан оқилона фойдаланиш, жониворларга озор етказмаслик ва атроф-муҳитни асраб авайлаш каби жиҳатларни ёшларга сингдришдир.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари в.б. Санжар Жаббаров ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиевалар бутун дунёда пластик чиқиндиларнинг кўпайгани, ўрмонларнинг камайиб бораётгани, ҳавонинг ифлосланиши, музларнинг эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилаётгани, сув ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби муаммолар Ер сайёрасини қийнаб келаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Иштирокчилар мактаб ўқувчилари билан биргаликда яхши ниятлар билан мактаб ҳудудига мевали дарахт кўчатлари ўтқазишди.
ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил