Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Наманган вилоятида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ бир қанча ҳуқуқбузарликларга чора кўрилди.
Наманган шаҳри «Илғор» МФЙ ҳудудида ҳуқуқбузар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлангани аниқланди. Унга нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баробари –
1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, шаҳардаги «Илғор», «Сардоба», «Исфарҳон», «Ҳақиқат» маҳаллалари ҳудудларида ҳам фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлангани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга тегишлича жарима тайинланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил