Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди.
Экорейд давомида дарёнинг муҳофаза минтақасида 1 дона экскаватор ва 2 дона юк машинаси ёрдамида қум-шағал қазиб олиниб, ўрнига қурилиш бетон қолдиқлари жойлаштирилаётгани аниқланди ва транспорт воситалари воқеа жойида тўхтатилди.
Ўрганиш давомида бу ишлар ҳудудда жойлашган МЧЖлардан бирига тегишли техникалар ёрдамида ҳеч қандай рухсатномасиз амалга оширилаётгани аниқланди. Маълум бўлишича, Сергели тумани ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги фармойишига асосан Сергели тумани Қурувчи даҳаси, 25-уйда жойлашган 2,26 гектар ер майдони ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида мазкур МЧЖга бириктириб берилган. Фармойишнинг 3-бандида ҳудудда дарахт ва гул кўчатларини экиш белгиланиб, 4-бандида бириктирилган ҳудудда қурилиш ва бошқа чиқиндиларни жойлаштириш жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Фармойиш талабларига амал қилинмагани натижасида Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 22-моддаси ҳамда «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси талаблари бузилган. Табиатга қум-шағал қазиб олиниши натижасида 21,4 миллиард, чиқиндилар ноқонуний ташланиши натижасида эса 112,5 миллион сўмга яқин зарар етказилган.
Бундан ташқари, Бош прокуратура хатига асосан Тошкент шаҳар Сергели туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг бошқа бир қисмида ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада дарёнинг муҳофаза зонаси ва қирғоқ бўйида тахминан 4 гектарга яқин майдонда қазиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди. Табиатга етказилган зарар миқдори эса қарийб 62,3 миллиард сўмни ташкил қилди.
Юқоридаги ҳар икки ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Экология вазирлиги
матбуот хизмати
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил