Иқлим      Бош саҳифа

Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш йил бўйи давом этади

Эрта баҳордан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ортидан Қорақалпоғистоннинг бепоён кенгликлари, чекинган денгиз ўрнида пайдо бўлган Оролқум узра яшиллик инмоқда.

Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш  йил бўйи давом этади

Ҳар бир юртдошимиз, Ўзбекистон Экологик партиясининг барча тарафдорлари ва аъзолари яхши ниятлар билан дарахт экмоқда. Кўклам фасли охирлаб бораётган бўлса-да, яшил олам яратиш ишлари, «Яшил макон» ташаббуслари заррача сусайгани йўқ.

Февраль ойининг охирларида барча жойларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўчат экиш ишлари жадал суръатларда уюшқоқлик билан бошланди. Бу залварли вазифаларни ҳар бир элдошимиз сидқидилдан бажаришга киришгани бизни қувонтирди. Негаки, яшиллик, мусаффолик ярим асрдан буён Орол фожиасидан қийналиб келаётган халқимиз учун жуда муҳим саналади.

Жорий йил баҳор мавсумида Ўзбекистон Республикаси бўйи­ча 125 миллион туп дарахт экилган бўлса, шундан 8 миллион 781 минг дарахт кўчатлари Қорақалпоғистонда экилди. Бундай хайрли ишга ёшу қари бирдек уюшқоқлик билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида «Яшил белбоғ» яратиш мақсадида 45 гектар ер ажратилди. Эндиги вазифамиз экилган кўчатларнинг дуркун ривожланиб кетишини доимий кузатиб, назорат қилиб боришдан иборат. «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси деганда кўпчилик баҳорги ва кузги дарахт экиш ишларини тушунади. Аслида мазкур лойиҳа йил ўн икки ой давом этиши зарур бўлган муҳим вазифа саналади.

Дарҳақиқат, дарахт кўчатларини экишнинг маълум бир вақт ва мезонлари бор. Бироқ тол ва жийда дарахтлари қаламчалари, бутасимон ўсимликлар, шунингдек, гул кўчатларини йилнинг исталган пайти, ҳатто ёзнинг қоқ ўртасида ҳам экиш ва кўчириб ўтқазиш мумкин. Ота-боболаримиз ёз чилласида тол ва жийда қаламчаларини экиб юрганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Шу боис ҳам баҳорда ўтқазилган кўчатлар орасида ривожланмай қуриб қолганлари ўрнига зудлик билан жийда ва тол экиш тавсия қилиняпти.

Партиямиз фаоллари бу борада кенг жамоатчилик орасида мунтазам тушинтириш ишлари олиб бормоқда. Шаҳарлар ва туман марказлари кўчалари, дам олиш ва истироҳат боғларида ранг-баранг гул кўчатлари экиш ишлари айни дамларда қизғин давом этмоқда. Жумладан, Нукус шаҳрининг иккита марказий кўчаларида лаванда, райҳон, хризантема каби маҳаллий иқлимга мос гуллар экиляпти. Маҳаллаларда ҳар бир уй олди, кўп қаватли уйлар атрофлари ҳам кўкаламзорлаштириш, чаманзорга айлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Экологияга салбий таъсирини кўрсатувчи I ва II тоифадаги йирик корхоналар атрофига, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари атрофларига гуллар экиш авжида.

Тарғибот-ташвиқот ишларимизда совуққа чидамли гул кўчатларини кўпайтириш муҳимлиги кўп бора таъкидланиб келинмоқда. Шимолий ўлкаларга саёҳат қилган кишилар яхши билишадики, у ерларда қиш чилласида ҳам бир-биридан чиройли гулларнинг барқ уриб очилиб турганини учратиш мумкин. Интерьер дизайнга жуда мос бундай гулларни кўпайтириш ва кўпроқ экишимиз зарур деб ўйлайман. Ана шу тарзда юртимизда йил давомида яшиллик ва гўзаллик уфуриб туради.

 

Айсанем БЕГИМОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси

партия ташкилоти кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар