Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди – ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.
Статистика агентлиги мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдори аввалги 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилганини маълум қилди.
2024 йил 1 майгача ёнилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланганди.
«2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган)», – дейилади Статистика агентлиги хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил