Табиат      Бош саҳифа

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

«Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонаси йирик газ узатиш линияларидан бири бўлиб, ўн миллионлаб аҳоли, минглаб саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги корхоналари эҳтиёжлари учун газ таъминоти тизимининг ишонч­ли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Корхона ишлаб чиқариш жараёнида юқори экологик стандартларга амал қилади. Фаолиятини бошлаганидан буён нафақат ўзига қарашли объектларда, балки унинг атрофидаги ҳудудларда ҳам дарахт кўчатлари ўтқазиш, уларни йил давомида парвариш қилишда намуна кўрсатиб келяпти.

«Asia Trans Gas» корхонаси жойлашган аксарият ҳудудларда ёз ойларида ҳавода чанг кўп бўлади. Корхона ташкил этилган кундан бошлаб тупроқни эрозиядан асраш, унумдор қатламининг бузилиши ва чанг-тўзон тарқалишининг олдини олиш мақсадида атрофдаги ҳудудларда ҳар йили ободонлаштириш ишларини олиб боради.

Ўтган йиллар давомида экилган кўчатлар айни вақтга келиб соя-салқин беряпти, қўшма корхона объектларининг яшил безагига айланган.

Корхона жамоаси «Яшил макон» лойиҳасининг бу галги мавсумида ҳам фаол қатнашди. Навоий вилоятининг Конимех туманида жойлашган УCС-3 станция ҳудудида ўрмон хўжалиги бўлими ҳамкорлигида 5000 дан ортиқ қайрағоч кўчатлари экилди. Кўчатларни танлаш ва экиш олдидан шамол эсиши, ҳудуднинг баланд-паст қисмлари, тупроқнинг кимёвий ва физик таркиби, сув ресурслари ва суғориш усуллари ҳисобга олинди. 10 гектардан ортиқ майдондаги яшил майдонларни суғориш учун замонавий томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди.

Умид қиламизки, бу ёш ниҳоллар бақувват дарахтга айланиб, ям-яшил либоси билан «Asia Trans Gas » МЧЖ ҚК ходимларининг кўзини қувонтиради ва атроф-муҳитга саломатлик бахш этади.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар