Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилКелгуси 25 йил ичида иқлим ўзгариши, масалан, экстремал об-ҳаво ва унинг қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва инсон саломатлигига таъсири туфайли глобал даромад 20 фоизга камайиши мумкин.
2050 йилга бориб, иқлим ўзгариши таъсиридаги иқтисодий йўқотишлар йилига қарийб 38 триллион долларга етади. Бу ҳақда Euronews Green хабар бермоқда.
Халқаро тадқиқотлар натижасига кўра, иқтисодий йўқотишлар иқлим ўзгаришига мослашиш катта харажатларни талаб қиладиган паст ва ўрта даромадли мамлакатларда айниқса кескин бўлади. Бундан ташқари, бўронлар, тошқинлар ва қурғоқчилик каби табиий офатларнинг частотаси ва интенсивлиги ортиб бораётгани мамлакатлар иқтисодиётига молиявий босимни оширмоқда.
Даромаддаги бу йўқотишлар узоқ муддатли ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан, қашшоқлик ва миграция кучайиши, сув ва озиқ-овқат каби асосий ресурслардан фойдаланишнинг қисқариши. Бу глобал барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга таҳдид солади ва иқлим ўзгаришига мослашиш ва юмшатиш бўйича зудлик билан ҳаракат қилишни талаб қилади.
Албатта, бу хулосалар бир мамлакат ёки минтақагина эмас, балки бутун дунё аҳли мазкур масалаларга ўта жиддий эътибор қаратиши зарурлигини тақозо этмоқда.
Айрим мамлакат олимлари бунга ер юзида иссиқликни меъёридан ошиши сабаб бўлмоқда, деса, айримлари қуёшдан тарқалаётган ёруғлик ва иссиқликнинг маълум миқдорини коинотга қайтариш керак деган иддао билан чиқмоқда.
Яна ўша савол, наҳотки? Шундай қилишнинг иложи бормикан? Тўғри, бунга ишониш қийин, аммо бунга жуда қаттиқ ишонадиган даҳолар учрамоқда.
Буни синаб кўришга ҳали рухсат берилганича йўқ. Қайтанга сайёрани ўзгартириб юбориш хусусиятига эга технологиялар устидан кўп томонлама назоратни таъминлаш зарурлиги бўйича БМТга таклиф берилмоқда. Албатта, бу назоратни кучайртириш ўринли. Акс ҳолда, юқоридагидек тажрибалар кучли давлатлар ёки миллиардерлар томонидан алоҳида ишлаб чиқилиши ва синовдан ўтказилиши мумкин.
Дунё олимлари эса иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари ҳақидаги турли хулосалардан шошиб, ақлбовар қилмайдиган тажрибаларни ўйлагандан кўра, яхшиси, чуқур мулоҳаза билан илгари сурилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрироқ бўлишини таъкидламоқда.
Булар: иссиқхона газларини камайтириш, ёқилғилар сифатини янада яхшилаш ҳамда экологик тоза транспорт воситаларини кўпайтириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. Табиий дренаж ҳисобланган кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолиш, сувдан оқилона фойдаланиш. Томчилаб суғоришни ташкил этиш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, яъни чиқиндисиз технологиялар, энерготежамкор, ресурстежамкор, чиқиндисиз, кам чиқиндили технологиялардан фойдаланишни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш.
Яна бир гуруҳ олимларнинг фикрича, қуёш, шамол энергияларидан фойдаланиш билан биргаликда, атом энергетикасини ривожлантириш орқали атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишининг олдини олиш орқали иқлим ўзгаришлари оқибатларини маълум даражада камайтириш мумкин.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил