Эсингизда бўлса, анча йиллар олдин юртимизда электрон сигареталар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга рухсат берилганди. Тўғри, аҳолининг маълум қатлами тамаки маҳсулотлари чекишади, бунга ўрганиб қолишган. Умуман олганда, тамаки маҳсулотларини тақиқлаш мушкул масала.
Ана шу «қарамлик»ни электрон сигареталар муомаласини йўлга қўйиш камайтиради, деган фикр устунлик қилган эди ўшанда. Аммо бу қонунга мутахассислар ва шифокорлар эътироз билдиришган. Уларнинг фикрича, инсон соғлиғи учун зарар бўлган ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмолига рухсат беришда етти эмас, етмиш ўлчаб бир кесиш керак бўлади.
Мутахассислар фикрича, электрон сигареталарни чекувчи ўсмирлар ва ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан уч бараварга ошган. Гўёки, «тамакидан тайёрланган сигареталардан кўра безарар», деб таърифланган электрон сигареталар бугун ўқув даргоҳларини ҳам «забт этиб» бўлган.
Эндиликда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласи тақиқланиши ҳақида яхши хабар пайдо бўлди. Яъни, «Айрим қонун ҳужжатларига тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан, айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Нима дейсиз? Кеч бўлса-да, хатони тузатиш вақти келмадимикан?
Келажагимизни барпо этадиган соғлом авлод эканини унутмайлик!
Муҳаббат САФОЕВА,
Халқ дептуатлари Хоразм вилоят кенгаши депутати,
Экопартия аъзоси,
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил