Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Дастлаб депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишининг олдини олиш, шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш шартларини ўзгартириш, иш берувчининг бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда юбориш шартлари белгиланмоқда.
Шунингдек, меҳнат органлари томонидан бўш иш ўринларига йўлланмалар бериш тартибини янада такомиллаштириш, бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ва ссуда ажратиш механизмларини тартибга солишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси ташаббускорлари ва масъул қўмита томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Йиғилишда фракция аъзоси Мухтор Ҳожиматов амалдаги қонуннинг 19-моддасида белгиланган субсидияларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги норма нима сабабдан қонундан чиқариб юборилаётгани юзасидан масъулларга савол билан юзланди.
Ташаббускорлар томонидан амалдаги қонунда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидияни тақдим этиш тартиби очиб берилгани, сўнгги йилларда бандликка кўмаклашиш мақсадида тақдим этилаётган субсидиялар турлари сони анча кўпайгани ва уларни тақдим этиш тартиби турлича эканидан келиб чиқиб, мазкур норма қонундан чиқарилаётгани маълум қилинди.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бандлик хизматларини кўрсатишда юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш, бандликка кўмаклашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил