Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экологияга ажратилган бюджет маблағлари мақсадли сарфланяптими?

«Иқлим ўзгариши бюджети интеграцияси индекси» кўрсаткичларимиз қандай?

Экологияга ажратилган бюджет маблағлари  мақсадли сарфланяптими?

Хабарингиз бор, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинмоқда. Бу ўз навбатида, бюджет ижроси устидан самарали парламент назоратини манзилли олиб бориш, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бюджет маблағларининг шаклланиши, сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилиши зарур.

 

Давлат бюджетининг мақсадли сарфланиши бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, Жорий йилнинг 10 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг бажарилиши ҳолати юзасидан амалга ошираётган ишларига оид ахбороти эшитилди.

 

Жорий йилги Давлат бюджетидан экология соҳасига 883 163,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳисобот даврида эса соҳага оид тадбирларга 90 675,8 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 

Жумладан, глобал ривожланиш ва иқлим ўзгаришлари шароитида муҳим тадбир ҳисобланган чўл, тоғли ва тоғолди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш учун 12 974,7 млн. сўм ажратилган. Лекин ўтган даврда ушбу тадбирлар учун 223,0 млн. сўм йўналтирилган, холос.

 

Мазкур маблағлар Андижон вилоятида 2024 йилда барпо этилиши режалаштирилган 140 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳамда дарахт ва бута кўчатлари етиштириш, экиш ва суғориш тизимларини ўрнатишга йўналтирилган.

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш харажатлари учун 1 471,0 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида Фанлар Академиясининг Ботаника институти билан 220,7 млн. сўмга шартнома тузилган.

 

Шартномалар доирасида Ботаника институти томонидан водий вилоятларининг истиқболли хомашёбоп ўсимликларнинг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш ҳамда ушбу вилоятларда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг флора тур таркибини инвентаризация қилиш, Зоология институти билан Бухоро ва Жиззах вилоятлари ҳудудидаги иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвон турларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастрини шакллантириш бўйича табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилган.

 

Шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти давлат муассасаси томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турларининг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш ишлари бажарилган.

 

Депутатлар йўналтирилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг ижросини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор таклифлар бердилар.

 

– Бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Хўжаева. – Мамлакатда иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ фаолиятни молиялаштиришнинг самарали тизимини яратиш учун «Иқлим ўзгариши бюджети интеграцияси индекси»нинг барча жиҳатларини яхшилаш керак. Бу борада иқлимга сезгир бўлган сектор ва йўналишларни молиялаштириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.

 

Шу билан бирга, муҳокамалар давомида депутатлар эришилган ижобий натижалар билан бирга, давлат бюджети харажатлари учун ажратилган айрим маблағларнинг етарли даражада ўзлаштирилмай қолганлик ҳолатларига эътибор қаратди.

 

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар