Табиат      Бош саҳифа

Бир қишлоқда  16 минг тонна

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кенг ривож топишида экин майдонларининг катта қисмида залворли меҳнат қилиб келаётган миришкор боғбон фермер хўжаликларининг ўз ўрни ва ҳиссаси бор.

Бир қишлоқда   16 минг тонна

Боғот туманининг драйвери узумчилик ҳисобланади. Туман бўйича узумчилик мактаби Деҳқонбозор қишлоғида яратилган. Ҳар йили ушбу ҳудуднинг ўзида 16 минг тонна атрофида тилёрар узумлар етиштирилади.

Бугунги кунда узумчилик мактаби аждодлардан авлодларга ўтиб давом этиб келмоқда. Узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан соҳадаги дунё тажрибалари қўллаб кўрилаётгани таҳсинга лойиқ. Ишчи гуруҳимиз аъзолари билан биргаликда Узумзор шаҳарчаси ҳудудида жойлашган узумзорларда қизғин олиб борилаётган ишларга гувоҳ бўлдик. Анъанани изчил давом эттириб келаётган тажрибали деҳқонлардан бири Маҳмуджон ака Содиқовга қарашли узумзорларда бўлганимизда  кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Узумзорларнинг агротехник кўрсатмалар асосида меҳр билан парваришланаётгани кўзни қувонтирадиган узумлар ривожида ўз аксини топган.

– Она заминни яшнатаётган фермерлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда. Кўрсатилаётган ғамхўрликдан илҳом олиб узумчиликда юксак хирмон кўтаришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди биз билан суҳбатда Маҳмуджон ака Содиқов.

Узумзорлар атрофидаги сув йўллари қирғоқларига экилган турли хил аъло навли олма, ўрик, гилос, беҳи, шафтоли, нашвати ва бошқаларни кўриб кўзингиз қувонади. Буюкларга бешик бўлган боғлар юртининг биологик хилма-хиллигига муносиб ҳиссаларини қўшаётган деҳқонларимизга хирмонингизга барака, деб қоламиз!

 

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

ЎЭП Боғот туман
 кенгаши раиси,

Халқ депутатлари
туман кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар