Табиат      Бош саҳифа

Ҳаёт-мамот, нажот ёки ҳалокат масаласи

Дунёда глобал ривожланиш ва иқлим ўзгаришлари шаротида атроф-муҳитни асраш, экологик барқарорликка эришиш энг долзарб масалага айланган. Мамлакатимизда ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Ҳаёт-мамот,  нажот ёки ҳалокат масаласи

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, табиат неъматларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш антропоген таъсирларни олдини олишнинг муҳим омилидир. Бунда экологик таълим-тарбиянинг аҳамияти ва ўрни бениҳоя каттадир.

Экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда табиий барқарорликни сақлашда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, экологик билимлар ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш, тежамкорликка ўргатиш баробарида, улар қалбида она заминга меҳр-муҳаббат уйғотади. Бугун ёшларни экологик маданиятли этиб тарбиялаш таълим фаолиятининг долзарб йўналишларидан бирига айланди. Болаларда экологик билимлар қанчалик кичик ёшдан шаклланса, бундай таълим шунчалик катта самара беради. Шунинг учун ушбу жараённи илмий ташкил қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида «…барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги» қайд этилган бўлиб, экологик таълимнинг бош мақсади аҳолининг барча қатламларида, жумладан, умумтаълим мактаблари ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий таълим талабаларида атроф-муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборат бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида мазкур масала устувор йўналишлардан бири сифатида қаралган.

Шунингдек, бугунги кунда узлуксиз экологик таълим концепциясини амалга оширишнинг барча зарур ҳуқуқий асослари яратилган.

Экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда табиий барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, экологик таълим-тарбия ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш ва улар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамда тежамкорликка ўргатишда қўл келади.

Таъкидлаш жоиз, бугун экология ўз ичига 70 та фундаментал йўналишларни қамраб олган кўп қиррали фандир. Экология инсон билан уни ўраб турган атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатни, таъсирни ўрганувчи, таҳлил қилувчи ва истиқболини белгилаб берувчи илмий, амалий йўналиш­лар мажмуи ҳисобланади.

Экология фанига оид тадқиқотлар кўп йўналиш­лар бўйича олиб борилган бўлса-да, бироқ халқимизнинг экологик маданияти, миллий экологик анъаналари ҳанузгача чуқур ўрганилмай келинмоқда. Зеро, бизда азалдан ҳамиша табиат ва инсон уйғунлигига эришишни таъминлашга интилиб, келгуси авлод учун она-заминимизни асраб-авайлаб, у билан боғлиқ асрий қадриятлардан иборат маданий меросга таяниб келинган.

Шу сабабли миллий маънавиятимиз салоҳиятини акс эттирувчи ва ажралмас қисми бўлмиш табиат, унинг саховатини улуғлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқимиздаги миллий маданият, билимлар, анъаналар, тажрибалар, меросларни бир тизимга келтириб, таҳлил қилиб, улардан мустақил мамлакатимиз олдида турган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда фойдаланишимиз зарур.

Аксарият экологик муаммоларни ҳал этиш аҳолининг экологик маданияти, айниқса, ёшларнинг экологик таълим-тарбия савияси билан бевосита боғлиқлигидан келиб чиқиб, аввало, умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув муассасалари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва ҳар бир фуқаронинг экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозим бўлади. Ушбу жараёнларни тезлаштириш ва самарали олиб бориш учун соҳанинг хуқуқий асосларини барпо этиш муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, «яшил» истеъмол маданияти авваламбор, экологик масъулиятни ҳис этган ҳолда юриш-туриш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш мақсадларида ишлаб чиқариш ва истеъмол маданиятини ривожлантиришни ўз ичига қамраб олади.

Ушбу хислатларни эса инсоннинг ёшлигидаёқ­ онгига сингдириш ўз самарасини бера олади.

Шу сабабли «яшил» иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурларнинг амалга оширилиши экологик маданиятни юксалтириш имконини беради.

Айтиш жоиз, бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз экологик таълим концепцияси амалга оширилмоқда, Ўзбекистон Экологик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Экологик маданиятни юксалтириш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг илк бор Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида сўзлаган нутқида: «Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин», дея таъкидланган эди.

Шундай экан, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, ҳар бир инсонда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳини шакллантириш ҳамда дахлдорлик ҳиссини уйғотиш нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш лозим.

Зеро, буюк мутаффакиримиз Абдулла Авлоний сўзи билан айтганда, «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир».

 

Ферузбек ХУШВАҚТОВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔19

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔22

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔80

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 19    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 22    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 80    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар