Айни кунларда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар округларда бўлиб, сайловчилар билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Ушбу мулоқотларда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, қатор масалаларга ижобий ечим топилмоқда.
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати У.Абдуллаев ўзи сайланган сайлов участкасидаги маҳаллада учрашув ўтказди. Унда кам таъминланган оила вакиллари, «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар, ногирон ва сурункали касалликка чалинган кишилар ҳам иштирок этишди.
Учрашувда 4 нафар ишсиз аёл иш билан таъминланиши, 2 нафар аёл мавжуд иш йўналиши бўйича касбга ўқитилиши келишиб олинди.
Сурункали касалманд фуқароларга даволанишлари учун ордер масаласи бўйича депутат сўрови юборилди.
Маҳалладаги ҳар бир фуқаро билан ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олинди. Шунингдек, учрашувда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, маҳалладаги экосанитария муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Шуҳрат Абдуҳалимов Булунғур туманидаги Халқ қабулхонасида сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда фуқаролар уй-жой, алимент, ер олиш, уй-жой кадастри, электр энергияси, моддий ёрдам, бандлик каби масалаларда депутатга мурожаат қилди. Мурожаатлар қабул қилиниб, ижро учун масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Бундан ташқари, депутат сайловчилар билан учрашувларда қонунчиликдаги ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар ҳам бериб ўтди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил