Табиат      Бош саҳифа

Ҳаммамиз «ҳисса» қўшаётган муаммо оддий, оқибати – ҳаёт учун хавфли

Маиший чиқиндилар аллақачон бугунги кунннинг энг долзарб ва жиддий экологик муаммоларидан бирига айланган.

Ҳаммамиз  «ҳисса» қўшаётган  муаммо оддий, оқибати – ҳаёт  учун хавфли

Чиқиндилар муаммосининг асосий сабабларидан бири инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилмаганидир. Янги технологиялар, товарлар ва хизматларнинг пайдо бўлиши билан одамлар тобора кўпроқ истеъмолчига айлана бошлади. Бу эса саноат чиқиндилари миқдорининг кўпайишига олиб келди. Қаттиқ маиший чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш атроф-муҳит ва инсон саломатлигини асраш учун муҳим қадамдир. Масаланинг хавфсиз ечими борасида мутахассислар бир қанча тавсиялар ишлаб чиқишган.

Исрофдан тийилиш. Бу бизнинг миллий қадриятларимизга уйғун тамойил бўлиб, ҳаёт учун зарурат тусини олган нарсалар билан кифояланиш, ортиқчаликка йўл қўймаслик, шунчаки ҳой-ҳавас­лар ортидан она табиатга ва бошқаларга зарар етказмасликни назарда тутади.

Махсус жойларга ташлаш. Чиқинди масаласидаги энг кўп тарқалган муаммо бу уни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқдир. Бу муаммо аҳолининг экологик маданиятини барқарорлаштириш билан барҳам топиши мумкин.

Саралаш. Маиший чиқиндиларни ҳар доим турларга ажратишга эътиборли бўлиш улар утилизацияси учун катта ёрдам саналади. Бу билан маблағ, вақт, меҳнат ресурслари тежалади. Чиқиндиларнинг турларга ажратилмаслиги мазкур фаолиятни тартибга солишни янада чигаллаштиради.

Қайта ишлаш. Чиқиндини қайта ишлаш бутун дунёда иккиламчи маҳсулот учун арзон хомашё манбаига айланди. Бу аҳоли, табиат ва ишлаб чиқарувчилар учун ҳам катта имкониятлар яратади.

Қисқача айтганда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ҳар биримиз учун қадрият даражасига кўтарилмоғи зарур. Шундагина муаммолар ечимини топиш барчамиз учун осон кечади.

 

Сайёра УМАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар