Шу кунларда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳамда туман, шаҳар партия ташкилотлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида экилган дарахт кўчатларининг парвариши бўйича мониторинг ўтказилмоқда.
Партия фаоллари, депутатлар ҳамда олим ва мутахассислар иштирокида экилган кўчатларнинг бугунги ҳолати, жазирамада уларни суғориш ишлари қандай ташкил этилаётгани ўрганилмоқда.
Илк манзил Навоий шаҳридаги касб-ҳунар мактаби бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси Навоий шаҳар партия ташкилоти ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навоий шаҳар бўлими ҳамкорлигида ушбу манзилдаги экилган дарахтларнинг ҳолати ўрганиб чиқилди.
Жамоатчилик назорати давомида 2024 йил баҳор мавсумида жами 1100 та дарахт кўчатлари экилган бўлиб, шундан 820 та мевали, 280 та манзарали кўчатлар экани аниқланди.
Ҳозирги кунда 1070 туп дарахт кўчатлари яхши ривожланяпти, 30 туп кўчат эса ривожланишдан ортда қолгани аниқланиб, уларни алоҳида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
Навбаҳор туман партия ташкилоти томонидан тумандаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳудудида ўтказилган мониторинг эса ижобий хулосалар билан якунланди. Ушбу мактаб атрофида «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсумида 500 дан ортиқ манзарали ва 150 га яқин мевали дарахт кўчатлари экилган. Кўчатларнинг парвариши бўйича масъул шахс бириктирилган. Суғориш тизими ариқлар орқали амалга оширилмоқда.
«Кончилар» маҳалласидаги ўрганишлар ҳам ушбу ҳудуд аҳолисининг дарахтлар парваришига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Зарафшон шаҳар партия ташкилоти томонидан ўтказилган мониторингда маҳалла ҳудудида 1200 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилгани аниқланди. Ҳозирги кунда бу дарахтларнинг суғорилишига оид ишлар мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.
Қизилтепа туман партия ташкилоти томонидан тумандаги асосий йўл бўйларига экилган кўчатларнинг парвариши ва суғориш тизими бўйича вазият ўрганилганда ҳам кўчатларнинг суғорилиши мунтазам назорат қилинаётгани аниқланди. Бу ердаги асосий йўл ёқаларига «Яшил макон» доирасида 15 мингта турли манзарали кўчатлар экилган.
Бу каби жамоатчилик назорати тадбирлари вилоятда мунтазам олиб борилади. Негаки, экилдими, экилди қабилида иш тутиб, дарахтларнинг кейинги тақдири билан қизиқмаслик ҳолатлари ҳам учраяпти. Мониторинглар давомида масъулиятсизлик қилганларга тегишли чоралар кўриб, суғориш тартиби, кўчатлар парвариши бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил