Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЭрта тонг... Қуёш эндигина уфқдан бош кўтариб оламни ёритаётган жабҳа ҳамма ўқишга, ишга отланади. Атрофнинг гўзаллиги, тонгнинг майин шабадаси киши кўнглига ҳузур бағишлайди. Қушларнинг чуғурлаши кайфиятимизга кайфият қўшади.
Бироқ, атрофдаги баъзи ҳолатлар эса кайфиятимизга кескин таъсир қилади. Вақтида олинмагани боис тўлиб кетган чиқинди қутилари бир неча кунлаб ҳам қолиб кетганини ёхуд кўча-кўйларда дуч келган жойларга ташлаб кетилган кераксиз ашёлар, писта пўчоқларию конфет қоғозлари... Одатда ёш болага чиқиндини ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз. Ўйинқароқ болалар уни шунчаки чиқинди қутисининг яқинига ёки ариқ ичига, дарахт остига ташлаб кетишади.
Бундан ташқари баъзи ҳудудларда эски мебелларни уйнинг орқа қисмига ёки четроқ жойга қўйиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас. Сабабини сўрашса «Бирор кишига керак бўлиб қолар, деб кўзга кўринадиган жойга қўйдик» дейишади. Уйни таъмирлаш жараёнида ҳам қурилиш моллари ва уларнинг чиқиндилари хонадон эшиклари тагида, уйнинг пастки қаватида сочилиб ётади. Улар билан таъмирловчининг иши ҳам бўлмайди гоҳи.
Ҳаммамизда кузатиладиган ҳолат: оддий конфет қоғозими, писта пўчоғими – ерга ташлаб кетаверамиз. Ахир, уларни кўча тозаловчи опа-сингилларимиз тозалашади. Наҳот бу ҳолатни кўриб ҳам хулоса қилмаймиз. Бирор маротаба қилаётган ишларидан нолишмайди, ор қилишмайди. Болалари учун ҳалол ризқ топишади.
Ҳа, гап кўп, муаммо кўп. Бироқ уларнинг ечими ўз қўлимизда. Азизлар, ҳар вақт, ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик. Зеро, тозалик бу иймонимизнинг бир қисмидир.
Севара ҚАЙЮМОВА,
ЎзДЖТУ талабаси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил