Табиат      Бош саҳифа

Чиқиндига юксак эътибор

Япония нафақат чиқиндини қайта ишлаш, балки унга тўғри ёндашув бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда туради. Бу ерда чиқиндиларни шунчаки аралаштириб ташлаб бўлмайди. Ҳар бир чиқинди турига қараб алоҳида идишларга ташланиши шарт.

Чиқиндига  юксак эътибор

Янги уйга кўчиб кирилганда, одатда тақвим берилади. Унда ҳафтанинг қайси куни қайси турдаги чиқиндилар олиб кетилиши ранглар билан белгилаб қўйилади.

Яшаш жойига қараб чиқиндиларнинг ҳар бир тури қайси куни олиб кетилиши фарқ қилади. Масалан, айрим жойларда бир турдаги чиқинди ҳар ҳафта фақат душанба куни олиб кетилади. Бошқа куни бу турга кирадиган чиқиндиларни олиб тушиш мумкин эмас. Гавжум ҳудудларда эса, ҳафтада 2-3 марта олиб кетилиши мумкин.

Чиқиндилар асосан

4 хил турга ажратилади.

Ёнувчан чиқинди: қоғоз, елим идишлар ва маҳсулотлар ёрлиғи, пўчоқлар ва овқат қолдиқлари.

Ёнмайдиган чиқинди: шиша, металл ва консерва идишлари.

Пластик: бир марталик полиэтилен идиш­лар, бакалашка қопқоқлари ва пластик стаканлар.

Пластик бакалашкалар.

Пластик бакалашкаларни шундоққина ташлаб бўлмайди. Қопқоғини ажратиб алоҳида ташланади, қоғоз ёрлиғи чиқариб ёнувчан чиқиндига ташланади, бакалашкаси алоҳида идишга солинади.

Япониянинг қайси қисмида яшашга қараб, бу тўрт катта гуруҳ ўз ичида яна кичик гуруҳчаларга бўлиниши мумкин.

Айрим ҳудудларда чиқинди солиш учун алоҳида пакет сотиб олиш керак. Ўша пакетсиз чиқинди олиб кетилмайди.

Ҳар бир кўп қаватли уйлар ўртасида чиқиндилар учун алоҳида бино қилинади. Унинг ичида ҳар хил чиқинди тури учун алоҳида катта-катта идишлар бўлади.

Катта ўлчамдаги маиший буюмлар, масалан, телевизор ёки велосипедни чиқиндига ташлаш учун алоҳида пул тўланади. Пул тўланганлик ҳақидаги хабарнома ёпиштириб қўйилсагина у чиқиндига олиб кетилади.

Айрим ҳудудларда чиқинди турига қараб пакет ранги турлича бўлади. Масалан, ёнувчан – яшил, ёнмайдиган – қизил, пластик – кўк.

Хуллас, японлар ҳар бир чиқиндига алоҳида эътибор кўрсатиши оқибатида ҳам уларни қайта ишлаб, унумли фойдаланишади, ҳам улар орқали юзага келиши мумкин бўлган экологик хавфнинг олдини олишади.

 

Зиннура МУҲАММАДАЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар