Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик – Арундо қамиши тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.
Шўрхок тупроққа ва сувсизликка чидамли ушбу ноёб ўсимлик нафақат туз билан шамолнинг олдини олишга қодир, балки ундан қурилиш ва маиший хўжаликларда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори, ЎЭП фаоли Зиновье Новицкий бошчилигида ушбу ноёб қамиш тури тажриба тариқасида илк бор экилмоқда.
Ҳозирда ўсимликлар бир ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлгани боис оғир чўл шароитида ҳам тўрт метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.
– Булар Орол денгизининг қуриган туби учун бошқа ҳудудлардан олиб келинган. 1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида Арундо қамиши экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилишда, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин, – дейди эколог олим З.Новицкий.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил