Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тежаш – табиатга юкни камайтиради

Келажак қайта тикланувчи энергия ресурслариникидир, қайта тикланмайдигани эса тугаб бормоқда

Тежаш – табиатга  юкни камайтиради

Энергия ресурсларидан рационал фойдаланиш муаммоси энергия истеъмоли маданияти пастлигича қолаётган ҳозирги шароитда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Исрофгарчилик шундоқ ҳам электр энергияси етишмаётган бир шароитда барқарорликка салбий таъсир кўрсатади, табиатга бўлган юкламани эса тобора ошириб бораверади.

Мутахассислар келтирган рақамларга кўра, Ўзбекистондаги 7,4 миллион абонентнинг ҳар бири 100 ватт­лик 1 дона чўғланма лампани кечаси атиги 8 соат ўчириб қўйса, бир йилда 2 миллиард 160 миллион 800 минг киловатт электр энергиясини (бу мамлакат аҳолиси умумий истеъмол ҳажмининг 13,5 фоизи деганидир), 1 дона ёруғлик чиқарувчи энергиятежамкор LED лампасини кечаси ёқиб қўйишдан тийилса, 306 миллион киловатт (умумий истеъмол ҳажмининг 1,9 фоизи) электр энергияси тежаб қолинади.

Бир дона чўғланма лампани замонавий LED лампасига алмаштириш орқали эса ойига 22,4 киловатт-соат, йилига эса 271,5 киловатт-соат электр энергиясини тежаш мумкин. Энди буни битта хонадон ҳисобида олса қанча электр энергеяси тежалишини, уни ишлаб чиқариш учун атмосферага қанча зарарли газлар чиқишининг олди олинишини ўзингиз чамалаб кўраверинг.

Кейинги пайт­ларда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилаётган ҳар бир йиғилишда энергетика масаласи қизғин муҳокама этилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Президентимиз қайси соҳа вакиллари билан учрашмасин, қай даражада йиғилишлар ўтказмасин, асосий эътиборни халқимизни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратмоқда.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилиш ҳам электр энергияси борасидаги муаммо ва ечимларга бағишланди. Унда энергия самарадорлигини ошириш ҳамда кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Ёдингизда бўлса ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлари қабул қилинган эди. Ҳозирги кунда эса хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт электр тежалмоқда.

Энг муҳими, саноат корхоналари ҳам «яшил энергия» манбаларини ўрнатишмоқда. Биргина «Ўзбеккўмир» тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электрни тежашга эришиляпти.

Лекин айрим ҳудудларда бу борадаги ишлар суст бўлгани учун электрни тежаш режаси тўлиқ бажарилмаяпти.

Президентимиз тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлаб ўтган ҳолда, ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топшириғини юклади. Ушбу туманларда бу йилда ҳозиргига қараганда 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.

«Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт», – деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгилаб қўйилди. Бунда:

– йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;

– Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;

– аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.

Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етгани қувонарли албатта. Шунинг учун ҳам Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқдаки, бу орқали юртимизда экологик тоза ва қулай транспорт ишлаб чиқариш соҳаси янада ривожланади.

Шу сабаб ҳам йиғилишда электр тизимини ривожлантиришда янги зар­ядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эндиликда электромобилларни хонадонларда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинадиган бўлди. Қувватлаш ускунасига ҳисоб­лагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўллананиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилиши айтиб ўтилди.

Жумладан, йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттли электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди.

Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Бу эса аҳоли турмуш фаровонлиги ошишига, пировардида, энергия ресурсларига талаб ўсишига олиб келмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2030 йилгача бўлган даврда мамлакатимизда электр энергиясига талабнинг йиллик ўсиши 6­7 фоизга тенглашади. Иқтисодиётда энергия сарфини камайтириш электр энергетикаси сиёсатининг асосий вазифаси бўлиб, унинг бажарилмаслиги энергетика соҳасининг мамлакатдаги ижтимоий­-иқтисодий ривожланишига муқаррар равишда тўсқинлик қилишига олиб келади.

 

Абдуалим САЛИМОВ,

ЎЭП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар