Табиат      Бош саҳифа

Уста боғбоннинг мақсади: «Юз туп кўчат экмоқчиман»

Собир отанинг ажабтовур боғи ҳақида одамлардан эшитиб, гоҳ ижтимоий тармоқларда кўриб, ҳавас қилиб юрардим.

Уста боғбоннинг мақсади: «Юз туп  кўчат  экмоқчиман»

Бир бориб кўриш мақсадида Хонқа туманидаги «Олчин» маҳалласига қараб йўлга чиқдик. Боғни топиш унча қийин бўлмади. Бизга ярим йўлда ҳамроҳ бўлган маҳалла фаоли: «Бу боғни бир кўрсангиз эди», – дея ҳайратимизни баттар оширди.

Гир атрофи қалин арчазор билан қопланган боғ ҳовлисига кириб борар эканмиз, узоқдан остонада китоб ўқиб ўтирган нуроний отахон кўринди. Собир ота шу киши эканини бир қарашдаёқ анг­ладик.

Қўлларидаги қалин китобдан узилиб, биз томонга қарадилар. Суҳбатимиз тезда қовушиб кетганидан бегоналикни ҳам унутиб, атроф­даги қулочинг етмайдиган ҳозир дувва тўкиламан, деб бутоқларда зўрға илиниб турган марварид тутларга қўл узатамиз.

Ота саксон саккиз ёшда бўлишига қарамай анча тетик ва қоматлари тик эди.

– Шу тутлардан тўйиб-тў­йиб еб қаримаяпсиз-да, кўз тегмасин, – деймиз.

– Ҳа, бу боғда одам қаримайди. Чиндан ҳам зеҳн билан кузатинг, тутзор тагига ўтишингиз билан ҳавонинг ўзгарганини сезмадингизми? Ўпкангиз тўйиб нафас олади. Асосийси, тоза ҳаводан нафас оласиз.

– Бу тутлар неча ёшга кирган дейсиз? Баландлигидан тепасига қарасангиз, дўппи­нгиз тушиб кетади-я!

– Юз йилдан кўпроқ яшаган. Бу тутларни отамнинг отаси Раҳимберди бобо эккан. Мана буларни мен экканман. Бунинг ҳам ёши элликдан ошяпти.

66 гектар ер майдонида жойлашган боғни чинакам ўрмон дейсиз. У ерда балиқ кўлидан тортиб, булбуллар, табиатнинг ажойиб қанотли қушлари қирғовуллар парваришланаётган экан. Уларни кўпайтиришнинг нима аҳамияти борлигини сўраганимизда ота: «Ўзим ҳам билмайман, қизиқаман, яхши кўраман. Улар ҳам мени танийди, бошқалардан қўрқиб қочишади, менинг эса ёнимга келиб эркаланишади. Буларни овлаш мумкин эмас. Кўпайтириб, шу боғ ичига қўйиб юбораман. Ҳеч қаерга учиб кетишмайди. Атрофда юришади. Руминиядан келтирилган турлари ҳам бор.

Яқин йилларгача Амударё қайирларига яқин қишлоқларда қирғовуллар кўп бўларди. Кеч тушиши билан улар жийда шохларига чиқиб олиб ой нурида товланиб ўтиришарди. Одамзоднинг ўзи бу ноёб жониворларни қириб бўлди, афсус, – дейди Собир ота ўкиниб.

Ҳақиқатан ҳам Собир бобонинг қўлига келиб қўнган қирғовулга қараб табиатнинг ажойиб мўъжизасидан дилингиз баҳра олади. Собир отанинг бу меҳнатларидан умид қиламизки, яқин кунда малика қирғовул қуш «Қизил китоб»дан чиқарилса, ажаб эмас.

 Боғда тоғ дўланаларидан тортиб, гилос, беҳи, узумнинг ўнга яқин навларини учратиш мумкин.

– Мана бу гожи дарахти Хитойдан келтирилган. Унинг меваси жуда кўп касалликларга шифо.

Бу боғу бўстон ичида яшаётган инсонда армон бўлмаса керак, деб ўйлайсан, беихтиёр.

– Армоним йўқ, мақсадим бор. Ҳув, анави захкашни кўраяпсизми? Шу захкаш бўйлаб, Худо хоҳласа, куз келиши билан юз туп тут кўчати ўтказмоқчиман. Юз ёшга киришни ниятлаб, юз туп кўчат! – дея бизга ҳазил аралаш кулиб қўйдилар бобо.

– Одамлар юз туп кўчат эксам, юз ёшга кирар эканман, деб ўйласинлар, дейман. Шуни аниқ қилиб ёзинг!

Табиатсеварлик бутун умрига фазилат бўлган отахон дадил-дадил қадамлар билан бизни боғ оралаб олиб юрар экан, улардаги шижоат, меҳнатга бўлган иштиёқдан ҳайратимиз ортди. «Кўз тегмасин, умрингиз узоқ бўлсин!» – деб қўямиз дам-бадам.

Невара, чевара ва эваралар кўрган Собир ота бугун яна юз туп кўчат экишни мақсад қилиб турганида, бизнинг экилган кўчатларга сув келтириб қуймаётганимиз – гуноҳ. Бундай хайрли ишга рағбатимиз етмаётган бўлса, Собир ота боғини бир айланиб кетайлик! Токи ўрнак ололсак...

 

Муҳаббат САФОЕВА,

ЎЭП аъзоси,

Хоразм вилоят

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔5

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 5    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар