ЎЭП Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда Гулистон шаҳар партия ташкилоти масъуллари ҳудудларга экилган кўчатлар ҳолатини ўрганди.
Унда Гулистон шаҳрининг «Ибратли» маҳалласидаги 13-сонли ва «Баҳор» маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳудудига экилган кўчатларнинг парвалишланиш ҳолати қониқарли, суғориш тизими эса тўғри йўлга қўйилгани аниқланди.
Жорий йил баҳорги кўчат экиш мавсумида сирдарёликлар 8 миллион 575 минг туп манзарали, мевали, дарахт ва бута кўчатлари экиши режалаштирилган эди. Амалда жами 9 миллион 726 минг туп кўчат ва қаламчалар экилишига эришилди.
Ҳозирда ҳар бир кўчат платформага киритилган бўлиб, уларнинг ҳолати доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил