ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Яшил макон»да экилган дарахтларнинг бугунги ҳолати юзасидан Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб жамоатчилик назоратини олиб борди.
Кўча бўйлаб дарахт ва гул кўчатлари баҳорда экилган, бироқ, афсуски, жуда чиройли қилиб ўрнатилган суғориш тизими носозлик туфайли бирон марта ҳам ишлатилмаган. Шу сабабли ушбу яшил олам секин-асталик билан қуриб бормоқда. Бундан ташқари, 4 туп кичик ёшли дарахтлар кесиб кетилгани ҳам аниқланди.
Миробод туман Экоинспекторлари ҳолат жойига жалб қилинди. Масъуллар томонидан ушбу муаммо икки кун муддатда бартараф этиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил