Юртимизда ёз фасли айни жазирама паллага кирди. Ушбу мавсумда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг парвариши учун алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.
Дарахтлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Хоразмда бир қатор ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жамоатчилик назоратини биринчилардан бўлиб Хонқа туман партия ташкилоти раиси Ш.Бобожонова партия фаоллари, фаол табиатсевар фуқароларни жалб қилган ҳолда бошлаб юборди. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудига қарашли очиқ майдонларга ва кўча бўйлаб қатор экилган кўчатларнинг парвариши, жумладан, суғориш, озиқлантириш ва биологик ҳолати устидан жамоатчилик назорати олиб борилди.
Назоратда маҳалла ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва кўчалар бўйлаб экилган кўчатларнинг бир қисми сувсизликдан қуриш жараёнига келгани аниқланди. Шунингдек, кўчалардаги кўп йиллик дарахтларда барг кемирувчи ва «ширача» ҳашароти мавжудлиги аниқланиб, тегишли ташкилот раҳбарларига муаммо юзасидан ахборотлар киритилди.
Ҳазорасп туман партия ташкилоти раиси, депутат Қ.Назаров эса «Исмоил Хонкали авлоди», Искандар Сапаев номли фермер хўжаликларининг сув йўллари бўйлаб экилган кўчатлар парвариши юзасидан жамоатчилик назорати ўтказди.
Назорат давомида фермерлар ҳудудида янги экилган кўчатларнинг биологик ҳолати, суғорилиши, парвариши ва озиқлантирилиши ўрганилганда сув йўлларига экилган барча кўчатлар, яшаб кетгани аниқланди. Аммо айрим очиқ ер майдонларига экилган кўчатлар суғорилмаган ва қуриб қолиш ҳолатига келган. Ушбу масала юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига ахборот киритилди.
Шунингдек, Боғот туман партия ташкилоти раиси, депутат У.Иброҳимов, партия фаоллари, фаол фуқаролар иштирокида тумандаги 32-сон мактабга туташ 2000 м2 очиқ ер майдонида барпо этилган «Депутат боғи»га экилган кўчатларнинг биологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назорати ўтказди.
Ўрганиш давомида боғда экилган кўчатларининг биологик ҳолати қониқарли экани аниқланди. Кўчатлар парваришига маҳалладан масъул бириктирилган. Суғориш ўсимликлар чанқоқлигига қараб олиб борилмоқда. Назорат кунида дарахтлар депутат ҳомийлигида минерал ўғитлар билан озиқлантирилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил