Орзу-ҳаваслар билан боғ бунёд қилсанг-у, у энди кўрк оча бошлаганда унинг майдони бошқа бировга ҳатлаб берилса... Боғнинг янги эгаси эса ҳеч бир иккиланишсиз гуркираб турган барча дарахтларни таг-туги билан қуритиб, майдонда тадбиркорлик маркази очишни мақсад қилган бўлса, кимга алам қилмайди?
ЎЭП Тошкент вилоят партия ташкилотига айни шундай масала бўйича мурожаат келиб тушди.
Мурожаат юзасидан вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Ф.Аҳмеджонов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғига бориб, ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш ишлари жараёнида «Мовий денгиз соҳил» МЧЖ корхонасига Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Бурчимулло» ҳудудидаги боғ майдони ажратиб берилган. Аввал тошлоқ бўлган ушбу майдоннинг устки қатлами олиб ташланиб, боғ ҳолатига келтириш мурожаатчига осон бўлмагани аниқ. Айни вақтда боғда 3000 туп мевали дарахт мавжуд. Партия аралашуви билан «тадбиркор»га ажратилиши мўлжалланган боғ майдони ўз эгасида қоладиган бўлди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил