Узун тумани «Обизаранг» маҳалласида яшовчи фуқаро Фирдавс Раҳматов томонидан Обизаранг дарёси ёнига фуқаролар томонидан ноқонуний чиқиндилар тўкиб кетилаётгани, натижада тўпланиб қолган чиқиндилардан бадбўй ҳид таралиб, шу ерда яшовчи аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани юзасидан мурожаат қилинган.
Ушбу мурожаат Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши раиси Ш.Мавлонов, депутат Р.Акрамова ҳамда туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими инспектори А.Очилдиев томонидан ўрганилди.
Натижада ҳақиқатан ҳам чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланиб, депутат Р.Акрамова томонидан туман «Тоза ҳудуд» ДУК филиалига муаммони бартараф этиш юзасидан депутатлик сўрови юборилди. Вазият назоратга олиниб, мурожаат бартараф этилгани бўйича қўшимча маълумот берилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил