ЎЭП Қарши шаҳар кенгашига шаҳардаги «Кунчиқар» маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда чиқинди контейнери тўлиб, атрофга чиқиндилар сочилиб кетган бўлса-да, вақтида ташиб кетилмаётгани айтилган. Тўпланиб қолаётган чиқиндилардан ёзнинг иссиқ кунида атрофга бадбўй ҳид тарқалмоқда. Аҳоли чиқинди уюмида ҳашоратлар кўпайиб, турли юқумли касалликлар келиб чиқиши ёки кўпайишидан хавотирда.
Ушбу мурожаат бўйича маҳалла масъуллари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан боғланиб, муаммо ҳал этилди. Ўз навбатида фуқароларга ҳам чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, акс ҳолда жарима тўлашлари ҳақида тушунча берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил