Табиат      Бош саҳифа

Экопартия гуллари – табиатнинг жонкуяр ҳимоячилари

Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо бўлмиш бу тиниб-тинчимас қизларга жуда ҳайрон қоламан. Нега дейсизми? Биринчидан, табиати ўта нозик, аммо қадамлари шаҳдам, сўзлари қиличдек кескир, ўзлари эса бир дам ҳам тинмайди.

Экопартия  гуллари –  табиатнинг жонкуяр  ҳимоячилари

Қорақалпоғистоннинг қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўллари борми, Оролбўйи ва денгиздаги «Борса келмас» ороли, қўриқхоналар уларнинг фаолият олиб борадиган масканларга айланган. Ҳатто Нукус шаҳридан ҳам салкам беш юз километр олисдаги Жаслиқ ва Алиовул аҳоли пунктларида бу тиниб-тинчимас қизлар жон койитиб ишлаб юришибди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лейли Сейтова, ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши раиси Айсанем Бегимова, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маслаҳатчиси Улбўлсин Мирзаназарова табиатнинг чинакам фидойиларига айланган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари ва бевосита ёрдамлари билан юртимизнинг энг шимолий нуқтасидаги овулларида тадбиркорлик ва маданий ҳаёт ривожлана бошлади.

Тап-тақир дашт бўлиб ётган овулга салкам 700 км. масофадан магистраль қувурларда тоза ичимлик сув келтирилиб, аҳоли турмуш тарзи яхшилана бошлади. Мактаб ва болалар боғчалари қайта таъмирланиб, обод ва кўркам масканларга айлантирилди. Эндиликда бу ердаги ободонликни кўриб, чўл ҳудуди эканини унутиб қўйишингиз табиий.

Бугун Лейли Сейтова ҳақида сўз кетганда, ҳар бир қорақалпоқ «Барака топсин!», «Миллатпарвар қиз!», «Элим деб, юртим деб ёниб яшамоқда, кам бўлмасин!» дея алқаб, эзгу дуолар қилишади. Фидойи депутат учун эса бундан-да улуғ мукофот бўлмаса керак.

Лейли Сейтова ҳар доим халқимизнинг ишончини оқлашга, кимдир бирон бир масалада мурожаат йўлласа, уни ўз вақтида ижобий ҳал этишга ҳаракат қилади. Аввало, депутат сифатида у одамларнинг маърифий онгини юксалтиришга қаратилган тадбирларни таъсирчан руҳда ўтказишга эътибор қаратади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Лейли Сейтова Нукус ва Кегейли туманларидаги чекка овулларда болалар боғчасининг янгидан қурилишига, шунингдек, ўрта таълим мактабларининг моддий-техника базасини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Булардан ташқари, у таълим ва спорт соҳасини янада ривожлантириш мақсадида беминнат хизмат қилиб келяпти. Шу боисдан ҳам бу жонкуяр ва фидойи депутат халқимизнинг олқиш ва дуосига сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақал­поғис­тон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Айсанем Бегимова чинакам Орол қизига айланган, десак, муболаға эмас. Унинг бевосита раҳбарлигида мунтазам равишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб- авайлаш, аҳоли ўртасида, айниқса, ёшларимизнинг экологик маданияти, онги ва дунёқарашларини шакллантириш, аҳоли саломатлиги бўйича илмий-амалий конференциялар, учрашувлар, танловлар ва тарғибот ишлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, унинг муаллифлигида миллий қонунчилигимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида 130 дан ортиқ мақолалар эълон қилинган. Оммавий ахборот воситаларида экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси тарғиботига бағишланган 500 дан ортиқ чиқиш­лар қилган. Экологик муаммолар ечими билан боғлиқ қатор янги ташаббусларни амалга оширмоқда. 2021 йилда ўтказилган Оролбўйи ҳудуди муаммолари ечимига қаратилган «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони, «Орол – парламент нигоҳида» акцияси, «Дарахт экинг» акцияси, «Экологик инновациялар ва яшил технологиялар» танлови каби йирик лойиҳаларнинг фаол иштирокчиси. Бугунги кунда партия етакчиси сифатида 50 дан ортиқ долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан аҳолининг экологик маданиятини ошириш, жойлардаги экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Айсанем Бегимова саъй-ҳаракатлари билан Мўйноқ тумани «Учсой» овул фуқаролар йиғини шифокорлик пунктига қуёш панеллари ўрнатиб берилди. «Оролга бир томчи сув» экомарофони, «Оролга мадад» хайрия эковеломарофони давомида ҳудуднинг бир қатор олис масканлари обод бўлишига муносиб ҳисса қўшди. Мўйноқ туманидаги «Қизил жар» ОФЙ ҳамда «Алиовул» аҳоли пунткига спорт майдончаси ва маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриб берилишида фаол иштирок этди.

Улбўлсин Мирзаназарова «Қарақалпақстан экологиясы» номли газета ташкил қилиб, одамларга экологик маърифат улашиб келмоқда. У «Судочъе кўлига саёҳат» мавзусида лойиҳа ишлаб чиқиб, грант ютишга муваффақ бўлди. Ушбу грант маблағлари эвазига у сайёҳлик маж­муаси фаолиятини йўлга қўйди. Шунингдек, у болаларда она табиатга меҳр туйғуларини тарбиялаб бориш мақсадида турли ишланмалар нашр эттирди. Ушбу ишланмаларда Қорақалпоғистонда тобора камайиб бораётган қуш ва ҳайвонларнинг суратлари қалин қоғозларда акс этган бўлиб, улар асосан ўсмир болаларга тарқатилмоқда. Болалар уларни бўяш билан шуғулланаркан, ушбу қуш ва ҳайвонлар ҳақидаги аниқ маълумотлар билан ҳам яқиндан танишади.

Улбўлсин Мирзаназарова Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси, Экопартия аъзоси ва партия бошланғич ташкилоти раҳбари. У ўзининг билими, иш тажрибаси, ишни тўғри ташкиллаштириш хусусияти билан республика фаоллари орасида катта обрў-эътиборга эга. У.Мирзаназарова қайси масъулиятли лавозимда ишламасин, ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариб келмоқда. У «Қадринг баланд бўлсин, она тилим», «Йилнинг энг фаол ёш экологи» республика кўрик-танловлари ҳамда «Ўзбекистон учун юз ғоя» лойиҳасининг финал босқичи ғолибидир.

Дарҳақиқат, Экопартиянинг бу нозик ҳилқат вакиллари олис-олис йўлларни минг машаққат билан босиб ўтиб, она табиатимизнинг дардига малҳам, муаммоларга ечим излашади, борлиқни, мусаффо ҳавони асраб-авайлашга катта улуш қўшишади. Боиси улар табиатан шундай яратилган: бир сўз билан айтганда, шу Ватан ошиқлари, табиат шайдолари. Улар қийинчиликлардан мутлақо қўрқишмайди, фақат олдинга қараб интилишади. Улар Экопартия олдига қўйган мақсадларни изчил амалга оширишда ҳар доим халқ билан бирга.

– Табиат ва инсон – эгизак, муштарак. Табиатни инсониятдан, инсониятни табиатдан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Табиат бепарволикни асло кечирмайди. Мувозанат сақланган жойда табиат яшнайди. Ёввойи ўт-ўланнинг ҳам ўз фойдали хусусияти, бажарадиган муҳим функцияси мавжуд экан, уларни асло юлиб, нобуд қилиб бўлмайди.

Табиатга қарши ҳар қандай уриниш инқирозга олиб келиши тарихдан яхши маълум. Шунинг учун ҳам табиатни асраш, тоза ва мусаффо ҳолида келажак авлодларга етказиш, глобал муаммоларни ечиш партиянинг бош мақсадига айланган. Табиат яшар экан, одамзод яшайди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лейли Сейтова.

Экопартиянинг гули бўлган бу ажойиб фидойи қизларга «Ҳорманг! Чарчаманг! Толманг!» дегимиз келади.

 

Оралхан САПАРОВА,

ЎЭП аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔5

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 5    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар