Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан Конимех туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 4000 туп дарахт кўчатларининг парвариши бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.
Лойиҳанинг баҳорги мавсумида Конимех туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудининг ўзида 2450 туп тут кўчатлари экилган. Ҳозирги кунда дарахтларнинг парвариши ва суғорилиши яхши йўлга қўйилган ҳамда масъул шахс бириктирилган.
Шунингдек, ушбу ташкилотда «Яшил энергия» манбаларидан фойдаланиш мақсадида Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида 2 та 25 квтли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, улардан ҳозирги кунда самарали фойдаланиб келинмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил