Табиат      Бош саҳифа

Сирдарёнинг партия ташкилотлари раислари нималар билан банд?

Ўзбекистон Экологик партияси туман, шаҳар партия ташкилот раислари томонидан доимий тарзда мурожаатлар ўрганилади, экорейдлар ўтказилиб, жамоатчилик назорати, тарғибот ишлари олиб борилади.

Сирдарёнинг  партия ташкилотлари раислари  нималар билан банд?

Вазифасини масъулият билан бажараётган партия етакчилари сабаб кўплаб мурожаатларга ечим топилиб, аҳолининг оғири енгил бўлмоқда. Экопартияга одамлар ишончи мустаҳкамланмоқда. Хусусан, июнь ойининг сўнги ҳафтаси ҳам Сирдарё вилоятининг туман, шаҳар партия ташкилот раислари учун қизғин, амалий ишларга бой бўлди.

Ширин шаҳар партия ташкилоти раиси Н.Холбоева шаҳарнинг «Ширин» маҳалласи «Туркистон» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М.Эргашевадан мурожаат олди. Ҳолат ўрганилганда, қўшниларнинг чорва моллари дарахт кўчатларини нобуд қилаётгани аниқланди ва мутасадди ташкилотларга хабар берилди. Мурожаатга ечим топилгунча, ҳолат назоратга олинди.

Гулистон туман партия ташкилоти раиси эса туман «Тоза ҳудуд» ДУК билан ҳамкорликда «Чиқиндисиз тоза маҳалла» тадбирини ўтказди.

Маълумки, фуқаролардан энг кўп мурожаат чиқинди масаласида бўлади. Белгиланмаган жойга ташлаш, масъ­ул ташкилотлар томонидан вақтида олиб кетмаслик ва ҳоказолар. Қолаверса, аҳолининг чиқиндини саралаш одати ҳам ҳали яхши шаклланмаган.

Тадбирда айни масалалар муҳокама қилиниб, чиқиндини белгиланган жойга ташлаш зарурлиги тўғрисида сўз борди.

Шунингдек, Сирдарё туман партия ташкилоти раиси навбатдаги рейд тадбирини туманнинг «Бахмал» маҳалласи ҳудудида ўтказди. Рейд давомида фермер хўжалиги ҳудудида номаълум шахслар томонидан қуриган ўтлар ёқиб юборилаётгани аниқланди. Раис бу ҳақда зудлик билан тегишли ташкилотга хабар берди ва ҳолатни назоратга олди. Бундан ташқари, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича рейд туманининг «Қуёш» маҳалласи ҳам бўлиб ўтди. Унда сув ҳавзаларида экологик талаблар қўпол равишда бузилгани аниқланди. Яъни сувда турли хил чиқиндилар тўпланган ҳамда майда ўлик балиқлар сув юзида туриб қолган. Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга хабар берилди.

Гулистон шаҳар партия ташкилоти раиси эса «Шодлик» маҳалласи ҳудудида аҳоли томонидан ташланган чиқинди тўп­ланиб қолганига гувоҳ бўлди. Раис ёз кунларида бадбўй ҳид таратиб, касаллик ўчоғиги айланиб ётган манзара юзасидан тегишли ташкилотга хабар бериб, масала жойида бартараф этилишига эришди.

 

ЎЭП Сирдарё вилояти Кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар