Долзарб мавзу      Бош саҳифа

CУТНИНГ МУДДАТИ: САЛОМАТЛИК, ХАВФСИЗЛИК ВА СИФАТНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

Сут маҳсулотлари барча фаслда кенг истеъмол қилинадиган озиқа турига киради. Албатта, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёни алоҳида назорат ва меҳнатни талаб қилади.

CУТНИНГ МУДДАТИ: САЛОМАТЛИК, ХАВФСИЗЛИК ВА СИФАТНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

Айниқса, ёз ойларида бундай маҳсулотларни сифатли сақлаш анча мураккаб. Бугун истеъмолчига сут маҳсулотларини етказиб беришда унинг сифатини  сақлаб қолишни айрим ишлаб чиқарувчиетказиб берувчи ва савдо шохобчалари уддалаяпти. Баъзилари эса ҳалиям бунга лоқайд. Ҳақли савол туғиладиулар буни уддалай олмаяптими ёки муддати ва сифатига эътиборсиз харидорнинг пулига кўз тикканми? Харидор-чи, ўз соғлиғига қай даражада эътиборли?

Аҳолининг сут маҳсулотларига бўлган талаби кучлилиги, бу маҳсулотларнинг тез бузилишини ҳисобга олиб, бу борада суриштирув олиб бордик. Айрим харидорлар қўлбола усулда сотилаётганларидан ишончлироқ дея таъкидлаган супермаркет ва савдо шохобчаларида бу турдаги маҳсулотларнинг муддатига, сақланиш шароитига эътибор қаратдик. Пойтахтимиздаги барча супермаркетларда маҳсулотнинг муддати ўтмаган, белгиланган ҳароратда сақланаётганини кўрдик. Бироқ айрим савдо шохобчаларида умуман ёрлиғи бўлмаган ёки муддати ўтган сут маҳсулотлари ҳам сотилаётган экан.

Масалан, Чилонзор тумани Муқимий кўчасидаги «Даврон савдо 3» савдо шохобчасида ана шундай ҳолатни кузатдик. Савдо растасида жорий йилнинг 27 июль санасида ишлаб чиқарилган «Баярский сыр» 2016 йил 23 сентябрь куни турганини кўрдик. Ваҳоланки, маҳсулотнинг сақланиш муддати 30 сутка деб ёрлиғига ёзиб қўйилган. Бу ҳақда сотувчига айтганимизда у «Муддати ўтмаган-ку», деб жавоб берди. Маҳсулот ёрлиғи ва сақланиш муддатини кўрсатиб, аслида унинг «умри тугагани»га 27 кун бўлганини айтганимиздан кейин сотувчи «Баярский сыр»ни растадан олиб қўйди. Бироқ унинг ёнида турган жорий йилнинг 27 июль санасида ишлаб чиқарилган «Ханский сыр» эса жойида қолди. Бундан ташқари, айнан шу дўконда 2016 йил март ойида ишлаб чиқарилган «Украинский» сариёғи ҳам сотувга қўйилганини аниқладик. Ваҳоланки, бу сариёғнинг ёрлиғида қатъий назоратли ҳолатда сақлангандагина 120 суткагача истеъмолга яроқли деб ёзилган. Агар ҳисоблаб чиқсак, июль ойидаёқ бу маҳсулот расталардан олиниши керак эди. Аммо ҳалигача пештахтада турган экан.

Пойтахтимизнинг яна бир «Атабаев» савдо шохобчасида умуман ёрлиғида муддати кўрсатилмаган «Баярский сыр»нинг сотувда турганини кўрдик. Сотувчи эса бошқа бир ёрлиғи бор шу турдаги ном ва ишлаб чиқариш манзили бир бўлган маҳсулотни кўрсатиб, «Буларнинг бари бир пакетда келган»ини таъкидлади.

Бу бир-икки дўкондаги мисол, холос. Яна ўндан зиёд озиқ-овқат савдо шохобчаларида шу каби ҳолатга гувоҳ бўлдик.

Хўш, нима учун расталарда бу каби муддати ўтган сифатсиз маҳсулотлар сотилмоқда? Буни аслида кимлар назорат қилиши керак? Ахир, ҳамма харидор ҳам ёрлиғига қараб олмайди-ку. Пештахтада турибди, демак, яхши, деган ишонч билан сифатсиз сутни фарзандига ичирса, бунга ким жавоб беради?

Қамариддин БОҚИЕВ,

Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Овқатланиш гигиенаси бўлими бошлиғи:

— Бугунги кунда назорат мувофиқлаштирувчи кенгаш рухсати билан амалга оширилади. Бу дегани назорат ходими исталган жойга бориб, текшириш ўтказиш ваколатига эга эмас. Бундай текширувларни 4 йилда бир марта амалга ошириш белгиланган. Агар бирор истеъмолчи ўз ваколатидан фойдаланиб, муддати ўтган ёки ёзилмаган маҳсулотлар ҳақида маълумот берса, режадан ташқари текширувлар ҳам ўтказилади. Айнан шу ҳолатда ҳудудий комиссия рухсати билан назорат ўтказиш мумкин. Аслида нафақат назорат органи ходимлари, балки жамиятдаги ҳар бир шахс жамоатчилик назоратига ҳисса қўшиши керак. Агар истеъмолчи шундай ҳолатга дуч келса,  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, Давлат солиқ қўмитасига, Давлат санитария назорати марказининг ҳудудий бўлинмаларига ёки Савдо-саноат палатасига мурожаат этиши мумкин. Ёрлиғида муддати ўтмаган, бироқ сифатсиз маҳсулот ҳақида харидор мурожаатига асосан, иш қўзғатилганда ишлаб чиқарувчи билан бирга етказиб берувчи, сақлаб сотишга масъул ташкилот раҳбари ҳам бирдек жавобгар ҳисобланади.

Мақола тайёрлаш давомида «сут маҳсулотларини қаердан сотиб оласиз?», деган кичик сўров ўтказдик. Деярли кўпчилик «супермаркетлардан» ёки пойтахтимиз бўйлаб ўрнатилган «Сут-қатиқ сотиладиган уйча»лардан деб жавоб берди.

Хонзода  ЭГАМОВА,

Мирзо Улуғбек тумани:

— Доим «Молочний домик»дан сут маҳсулотларини харид қиламан. Чунки маҳсулотлар ҳар куни янги келади. Ҳатто, бир кун олдин ишлаб чиқарилган маҳсулотни кўрмайсиз. Шу пайтгача уларнинг сифатидан шикоят қилган одамни эшитмадим.

— Харидор ўзи истеъмол қилаётган маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарилган санаси, таркибига қандай қўшимчалар қўшилганига эътибор қаратиши керак, — дейди харидорлардан бири Гулбаҳор НОРОВА. — Негаки, нобопроқ маҳсулот истеъмол қилса, аввало, ўзи   зарар кўради.

Албатта, харидорнинг маҳсулот сотиб олишда ўз хоҳиши бўлади. Айрим харидорлар маҳаллаларга автомашинада ёки уйма-уй юриб сотилаётган сут маҳсулотларидан харид қилиши маълум. Аммо бу маҳсулотлар истеъмолга яроқлими?

Қамариддин БОҚИЕВ:

— Маҳаллаларда сотиладиган сут маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтган, қайта ишланган ҳамда хавфсизлик ва ветеринария сертификатига эга бўлиши керак. Маҳаллаларга маҳсулотни махсус совутгичи бор машинада олиб бориш талаб этилади. Харидор шу меъёрларга эътибор қаратиши зарур. Сутни бир марталик идишларда, яъни «баклажка»ларда уйма-уй юриб, сотиш тақиқланади. Чунки номаълум шахслар сотаётган бу маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган. Сифатсиз маҳсулотдан эса турли ошқозон-ичак касалликлари келиб чиқади. Айниқса, ҳайвонлардан юқувчи бруцеллёз касаллиги хавфли ҳисобланади. Бундан ташқари, харидор бир марта ишлатилиши керак бўлган «баклажка»ларнинг олдин қайси мақсадда ишлатилганини ҳам билмайди.

Сут маҳсулотини сақлаш, етказиб бериш ва расталарга жойлаштиришда ҳам алоҳида белгиланган талаблар мавжуд. Савдо шохобчалари ва супермаркетларда ҳам сут маҳсулотлари, асосан, сифати ва хавфсизлиги кафолатланган ҳужжатлар асосида совуқлик занжирига риоя этилган ҳолатда, яъни +6 дан 0 даража ҳароратда сақланиши керак. Бундан юқори ёки паст ҳароратда сақланганда уларнинг сифати бузилади ва хавфсизлик кўрсаткичи талабга жавоб бермайди. Шу сабаб махсус совитгичлар бўлиши шарт. Бундай маҳсулотларни бошқа турдаги маҳсулотлар билан сақламаслик лозим.

Сут маҳсулоти харид қилаётганда ҳамма ҳам ёрлиғига қарайвермайди. Одат шу: сутни қайнатамизу истеъмол қилаверамиз. Бироқ унинг қай шароитда ишлаб чиқарилгани, сақлангани, яроқлилик муддати, сифатига ­эътибор қаратиш вақти аллақачон келди. Чунки бугун соғлиғим учун яхши деб ҳисоблаганимиз, эртага оғир ҳолатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Гоҳо хорижий давлатлардан келтирилган, аммо  муддати ўтган сут маҳсулотларини ҳам кўриб қоламиз. Давлат божхона қўмитаси четдан кириб келаётган сут маҳсулотларини текшириш жараёнини қай тартибда олиб боради?

Ғуломжон САИДОВ,

Хоразм вилояти

— Давлат божхона қўмитаси барча маҳсулотлар қатори сут маҳсулотларини ҳам мавжуд белгиланган қонун-қоидалар бўйича текширувдан ўтказади, — деб маълумот берди Давлат божхона қўмитаси Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими катта инспектори Ҳусан ТАНГРИЕВ. — Импорт қилинаётган сут маҳсулотларида, авваламбор, ўзбек тилидаги ёрлиқ бўлиши шарт. Мазкур товарлар истеъмол ўрамасига эга бўлиб, давлат тилида маркировка қилинмаган бўлса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан, яроқлилик муддатида товар фойдаланишга яроқли бўлиши лозим. Маҳсулотнинг яроқлилик муддати тугагач, одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт. Бир сўз билан айтганда, республика санитария ва эпидемиология назорати хулосаси бўлиши керак. Божхона яроқлилик, фойдаланиш ва сақлаш муддати ўтган маҳсулотларни рўйхатга олмайди. Агар яроқлилик муддати тугашига олтмиш кун қолган бўлса, божхона режимига расмийлаштирилади ва божхона омборидан олиб кетилади. Божхона маҳсулотни ўн кун давомида текширади. Маҳсулотни импорт қилишда унинг санитария-эпидемиологик хулосаси ва мувофиқлик сертификати бўлмаса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилмайди.

Агар маҳсулотнинг барча қонуний текширувлари ижобий чиқса, сўнг истеъмолга киритишга рухсат берилади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА,

 «Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар