Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Маршрутка»га терлаб-пишган йўловчидан нечтаси сиғади?

Айни ёз чилласининг жазирама иссиқ кунларида одамларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кунда-кунора оммавий ахборот воситаларида бонг урилмоқда. Аммо бундай шароит жамоат транспортларида етарлича эмаслиги жуда ачинарлидир.

«Маршрутка»га  терлаб-пишган йўловчидан  нечтаси сиғади?

Аксарият вилоятларда туманлараро ва шаҳар йўналиши бўйлаб қатновчи транспорт бу микроавтобуслардир. Кўпчиликнинг фик­рича, мана шу русумдаги автобус жамоат транспорти сифатида хизмат қилиш талабларига тўлиқ жавоб бермас экан. Биринчидан, ўриндиқлари сони кам ва аксарият одамлар манзилгача тик туриб боришга мажбур бўлишади.

Туманлараро қатнайдиган автобусда 50-60 километрлик масофага тик туриб боришни бир тасаввур қилиб кўринг: нақ азобнинг ўзи бу.

Бу ҳам майли. Бироқ автобус ичини етарли даража салқинлатишнинг имкони йўқлиги дард устига чипқондек гап.

Тўғри, сиз автобусда ойналар ва шамоллатгич дарчалари борлигини уқдирмоқчидирсиз балки. Бироқ баъзи автобусларда дарча-ойналарнинг жуда тепада, тор бир йўсинда қўйилганини ҳисобга олсак, йўловчилар тоза ва салқин ҳаводан баҳраманд бўлолмасдан жуда қийналишини тасаввур қилиш қийин эмас. Автобусларнинг торгина ойнасидан кирадиган ҳаво етарли бўлмагани боис айрим ҳайдовчилар ҳатто автобус эшикларини очиб ҳайдашга мажбур бўлишаётганини яширишга ҳожат бўлмаса керак.

– «Ҳазорасп – Урганч» оралиғидаги масофа роппа-роса 45 километрни ташкил қилади. Ёзнинг чилласида бу йўналишда қатновчи автобусга ҳам, маршруткаларга ҳам чиқсанг, тезда соғлигингдан айрилишинг аниқ. Тиқилинч ва димиққан шароитда йўловчига айланиш – жонингни хатарга қўйиш билан баробар, – дейди элдошимиз Ш.Аллашукуров. – Одамлар оҳ-воҳ қилавергач, ҳайдовчилар автобус эшикларини очиб ҳаракатланишади. Йўлда ЙПХ ходимлари қораси кўринса, яна беркитиб олишади. Улар кўздан нари кетишса, яна эшикларни очишади. Бу ўта хавфли бўлса-да, шунга мажбур. Чунки автобуснинг ичи иссиқдан димиқиб кетади.

Дарҳақиқат, микроавтобусларнинг жамоат транспорти сифатида кириб келганига ҳам чорак асрдан ошмоқда. Бу давр мобайнида транспорт корхоналари ўртасида рақобат ривожланиб, янги русумдаги транспортлар аҳоли хизматига сафарбар қилинмагани жуда ачинарли, албатта. Вилоятларда Тошкент ва Самарқанддаги каби комфорт хизмат шароитига эга автобуслар қўйилиши фақат орзулигича қолиб кетмоқда.

Кинофильмларда кўриб қоламиз, Ҳиндис­тон, Покистон ёки араб давлатларида аксарият автобуслар салони ёнбошлари очиқ ва устки бостирмадан иборат. Бу, албатта табиий ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жорий қилинган десак, асло янглишмаймиз.

Самарқандда сайёҳларга хизмат қилаётган микроуловларни кўриб, кўзимиз қувнаб кетади. Ҳаракатланса, ғир-ғир эсадиган шамолдан баҳри-дилингиз очилади. Мана шу кичик транспортларнинг гигант турларини яратишнинг наҳотки иложи бўлмаса?!

Бугунги кунда биз яшаётган минтақада ҳам иқлим ва об-ҳаво шароити йилдан-йилга ўзгариб, глобал исиш авж нуқтага чиқиб бормоқда. Бундай шароитда жамоат транспортларининг модернизациялашган, комфорт хизматга эга турларини йўналишларга олиб кириш зарур саналади.

Микроавтобуслар каби йўналишли маршруткалардаги шароитларни ҳам кўнгилдагидек деб бўлмайди. Ўриндиқлар ораси жуда қисқа ва торлигидан у ерга сиғишиб ўтириш жуда ноқулай. 50-60 километр масофага етиб боргунча йўловчиларнинг бўлари бўлади. Устига устак айрим машруткаларга автобус­лардаги каби белгиланган меъёрдан ортиқ йўловчи олишади. Оқибатда, тик туриб кетувчилар ҳисобига салон ичи димиқиб кетади.

Аслида маршруткалар – йўналишли такси ҳисобланади. Уларда қанча ўриндиқ бўлса, шунча йўловчи олиш лозим. Афсуски, аксарият туманлараро қатновчи маршруткаларда бунга қараб ўтирилмайди. Қўйиб берилса, ҳайдовчилар: «Одам дегани қўйдек бўлади», деганча, йўловчиларни суриб, тиқиб олишаверади. Ғинг десангиз, дарров зиммасига юкланган тўлов режасини пеш қилишади.

Дарҳақиқат, ривожланган адолатпарвар жамиятда инсон омили бирламчи устувор мақсад-вазифага айланади. Бунда қандай бўлишидан қатъи назар жамоат хизматларини қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш муҳим саналади. Етарли шарт-шароитларга эга бўлмаган ҳар қандай хизматдан ўз вақтида воз кечилгани маъқул. Унинг ўрни янги ва замонавийлари билан тўлдириб борилсагина халқнинг олқишига сазовор бўлиш мумкин.

 

Эрпўлат БАХТ,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар