Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосари, халқ депутатлари туман кенгаши котибият мудири, депутат Ҳалима Сатторова, маҳалла фаоллари, нуронийлар, тажрибали онахонлар ҳамда шифокорлар иштирокида ўтган йиғилишда бугунги долзарб ва оғриқли масала – эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш ва бу борада масъуллар олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилди. Тадбир давомида сўз олган масъуллар қонуний никоҳдан ўтиш олдидан тиббий кўрикнинг катта аҳамияти борлиги, тиббий кўрикдан ўтиш ҳозирги кунда ҳаётий зарурат экани, соғлом турмушдан соғлом фарзанд вояга етишини, бундай асосда қурилган оила ҳамиша ишончли, мустаҳкам бўлишини айтишди. Эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги турмушнинг салбий томонларини ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтиришди.
– Ҳеч кимга сир эмаски, атрофимизда эрта турмуш қуриш, қариндошлар ўртасида қуда-андачилик ришталарини боғламоқчи бўлганлар ҳамон учрамоқда, – дейди депутат Ҳалима Сатторова. – Оқибатда ёшлар, айниқса, йигитларнинг оилани бошқара олмай қийналишаётгани кузатиляпти. Энг ёмони, қариндошлар ўртасидаги никоҳдан ногирон, ақли заиф болаларнинг туғилиши каби ачинарли ҳолатларга дуч келяпмиз. Маҳалла фаоллари билан биргалашиб, бугун эрта никоҳнинг олдини олишга эришдик.
Учрашувга никоҳ ёшига етмаган фарзандларини эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналар ҳам чақиртирилиб, уларга эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тушунтирилди. Қонунчиликка кўра, бу ҳолатларга йўл қўйган ота-оналар Маъмурий ва Жиноят кодекслари билан белгиланган жавобгарликка тортилиши эслатилди.
Учрашувда ташвишли турмушнинг олди олинди. Ота-оналар фарзандлари никоҳ ёшига етгунича тўй қилмасликларини айтишди.
Тадбир якунида, юқорида кўрилган масалалар юзасидан кенг кўламли тарғибот ишлари олиб боришда ҳамкорликни янада ривожлантириш келишиб олинди.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔126
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔183
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔371
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил