ЎЭП Пахтаобод туман кенгаши томонидан тумандаги «Шомат», «Нодирабегим», «Бобур» ва «Наврўз» маҳаллаларида экологик рейд ўтказилди.
Ўрганишлар давомида «Шомат», «Нодирабегим», «Бобур» маҳаллаларида экилган гуллар ҳамда манзарали дарахтлар ўз вақтида суғорилмаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, «Наврўз» маҳалла аҳолиси томонидан маиший чиқиндилар белгиланмаган жойга ташланаётгани аниқланиб, ҳолатни бартараф этиш мақсадида туман «Анд-Обод» МЧЖга мурожаат этилди. Кимнингдир бефарқлиги сабаб чиқиндихонага айланган ҳудуд маҳалла фаоллари ҳамда ободонлаштириш ходимлари ёрдамида тозаланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил